Тадбирлар

Пайариқ туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 2 ноябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 12 та масжид ва тумандаги 33 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пайариқ туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари”,“Ота-онага ҳурмат”, “Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари”,“Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”,“Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

САМАРҚАНДДА СИЙРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

24 октябрь куни соат Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” жоме масжидида “Сизни соғиндик, Ё Расулуллоҳ!” мавзусида ўтказилаётган сийрат тадбирини жонли эфирда бизни кузатишингиз мумкин!

https://fb.watch/gm2-6GhP1-/

 

Ҳеч ким меҳр ва еътибордан четда қолмайди... Сиз бизга кераксиз

Жорий йилнинг 15 октабр санасида ешитиш ва гапиришда нуқсони бор шахслар орасида миссионерликни тарқалишини олдини олиш мақсадида доимий ташкил қилиб келинаётган “Сиз бизга кераксиз” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” диний маърифий хайрия тадбири Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали ва ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ЎМИ мутахассислари, Самарқанд шаҳар хатиблиги вакили ва бошқа меҳмонлар қатнашдилар.

 

Оқдарё туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 11 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 35 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, Меҳр операцияси доирасида юртимизга қайтарилган ва шу каби тоифааги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Оқдарё туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Ургут туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 04 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 62 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 62 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Ургут туманидаги 62 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Имом-хатиблар тамонидан маърифий суҳбатлар давом этмоқда

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь куни қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

Янгиликлар

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги 8 нафар туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида танишув дарсларида иштирок этдилар.

Танишув дарслари давом этмоқда...

 

Самарқандда “Йил имом – 2022” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2022 номи остида Низом асосисида ўтказилди.

Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.

 

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Элита академик мактаби нодавлат таълим” муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Маҳмуджон домла Ибодуллаев, Ёқубжон домла Мансуров, туман ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Элита академик мактаби ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этди.

 

Диний соҳа раҳбарлари Самарқанд имом-хатиблари билан учрашув ўтказди

Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қатнашди.

 

Нуробод туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

Бугун, 2022 йил 19 июл куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 14 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Нуробод туманидаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ОНЛАР БОШЛАНДИ

Умри давомида бир марта ҳажга бориб, муқаддас маконларда, икки Ҳарамда улкан ажрларни қўлга киритиб, Арафотда туриб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй айлаб, жаннатни ўзига вожиб қилиб олишни орзу этмаган инсон бўлмаса керак.

 

БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоятда вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 22 июн куни Самарқанд шаҳридаги катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди.

 

Тайлоқ туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

Бугун, 2022 йил 21 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туманидаташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 20 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва 4 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Тайлоқ туманидаги 20 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Самарқанд шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

Бугун, 2022 йил 14 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 7 нафар иқтидорли имом-хатиблар шаҳардаги 23 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг