Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Каттақўрғон туманида ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2023 йил 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида ўтказилди. Тумандаги мавжуд 31та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамда ҳамкор ташкилот масъулларининг ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 15 нафар иқтидорли имом-хатиблар, Ҳадис илми мактабининг иқтидорли талабалари ҳамда устозлари тумандаги 31та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди.

Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон туманидаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш одоблари”, “Тинчлик қадри”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборсиз бўлмайлик”, “Ёшлар келажагимиз”, “Неъматларга шукр қилиш фазилати”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва бошқа, бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбирлар давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 31 та. Шундан 13 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 128 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 11 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасигамоддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 7 та. Шундан 5та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. 2 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 3 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Буларнинг барчаси қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 1 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 26 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 200 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маърузалар қилинди. Унда 3500 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори21 650 000 (йигирма бир миллион олти юз эллик минг)сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон туманидаги “Қаландархона” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, мазкур масжид ҳудудидаги кам таъминланган ва оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга эҳсонлар тарқатди. Мазкур тадбирлардан сўнг, Ёқубжон домла “Қаландархона” жомесида жамоат билан бирга Пешин намозини адо этди. Намоздан сўнг, жамоатга “Илм — инсон зийнати” мавзусида мазмунли маъруза қилиб берди.
  • Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Каттақўрғон туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосар Ёқубжон домла Мансуровлар  бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ҳамда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/02/2023 19:13;   Кўрилганлиги: 409
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/sayyor-yigilishning-navbatdagisi-kattaqorgon-tumanida-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 02:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг