Сабр-у тоқат ва кечиримлиликда Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламдан қандай ибрат оламиз?
Аллоҳ таоълога ҳамд-у санолар, росулимиз соллаллоҳу аълайҳи васалламга дуруд-у саломлар бўлсин.
Авваламбор шуни таъкидлаб ўтмоқчиман-ки, бу эркин мавзу бўлганлиги, бундан ташқари барча мусулмон уммати учун қадрли бўлган робиуъл аввал ойида турганимиздан фойдаланган ҳолда, инсоннинг бошига тушадиган машаққат бўлсин, ғам-қайғулар бўлсин, ёки-да қавм-у қариндош, хотин бола-чақаларидан келадиган азиятлар бўлсин буларнинг барчасига пешвойимиз бўлган зотдан қандай қилиб сабр-у тоқат ва карамли бўлишни ўрганишимиз кераклиги борасида мақола ёзишга қарор қилдим.
Гиёҳвандлик иллати
Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга келган ҳар бир инсоннинг жисми, ақли ва руҳиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли зарарли ичимликлардан, барча турдаги гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади.
Гиёҳвандлик Аллоҳ таолo инсонга ато этган жон, жисм, ақл ва мол-мулк каби неъматларининг заволига сабаб бўлаётганини бугун ҳамма яхши тушуниб турибди. Бироқ, шунга қарамай, бу нарсалар кўпайса кўпайяптики, лекин камаймаяпти. Наркотик модда истеъмол қилиб юрганлар орасида эркагу аёл ҳам, ёшу қари ҳам, мактаб, коллеж, лицей, институт, университет талабалари ҳам топиляпти.
Ҳадис иллатларининг табиби
IX асрда Марказий Осиёда турли дин илмлари, табобат, алжабр ва бошқа фанларни чуқур ўзлаштириб, уларнинг ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Жумладан, буюк файласуф Абу Наср ал-Форобий, жуғрофия фани олими Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммадин Муҳаммад ибн Насир Ал-Фарғоний, машҳур табиб Абу Али Ибн Сино, ҳадис илми подшоси ва “Саҳиҳ ул Бухорий” китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий каби буюк алломалар даври эди.
Ахборот тарқатиш ва журналист одоби
Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар).
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
Савдогар одамлар билан қандай муомалада бўлиши керак?
1. Аллоҳнинг ризқига қаноат қилинг, чунки савдонинг баракаси қўлга теккан фойдага қаноат қилиш ва айбини айтиб сотишдадир. Зубайр розияллоҳу анҳудан сўрашди: “Бунча мол-давлатга қандай эришдингиз?” У зот жавоб бердилар: “Фойдани кўзлаб савдо қилмадим ва (маҳсулотимнинг) айбини яширмадим”.
Энг оғир сабр
Сабр инсонга хос бўлган фазилат. Ўз номи билан бошқа фазилатларга қараганда кўпроқ машаққатни талаб қилади. Шунинг учун сабрга бериладиган мукофот ҳам ўша мақомга муносиб бўлади. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобдан ташқари берилур” (Зумар, 10).
Сабрнинг навлари бор – мусибатга сабр, кўнгил хоҳишларига сабр ва ибодатга сабр.
Солиҳ фарзандни қандай тарбиялаш мумкин?
Бугун ёшларнинг гапга кирмаслиги, ўқишининг пастлиги, одобининг ҳаминқадарлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Буни тўғрилашимиз учун нима қилмок керак? Шу мавзуда пойтахтимиздаги “Ҳасанбой” жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домланинг фикрлари билан қизиқдик.
Суннат ва ҳадисларга амал қилганларнинг ишлари тўғри, ўзлари нажотда бўлади
Ҳозирги кунда аксар кишилар диний маърузаларни аудио ҳолатда тинглашни хуш кўришларига гувоҳ бўламиз. Баъзилар видео суҳбатлардан ҳам баҳраманд бўлишади. Бу ҳолатлар ҳам албатта уммат учун манфаатлидир. Илмнинг асосий манбаи бўлган китобларни мутолаа қилиш эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланишдан кўра кам эканлигини кўришимиз мумкин. Майли, асосийси илм ва маърифатни қайси манбадан бўлсада эгаллашдир.
Ҳар бир мўмин билиши керак! (1 қисм)
“Рисолатул мустаршидийн” асарининг муаллифи Ҳорис ибн Асад Муҳосибий мўминларга насиҳат ўлароқ қуйидаги гапларни айган. Таъкидлаш лозимки, бу насиҳатларга амал қилишга ҳар бир мўмин киши муҳтождир:
“Ниятингни текширгин, мақсадингни аниқлагин. Зеро, савоб олиш ниятга боғлиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқидир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади”.