Ахборот хизмати

Каттақўрғон туманида хайр-эҳсон ва бирдамликка чорловчи сайёр йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси ҳамда йиллик иш режаси доирасида Пахтачи туманида маънавият, меҳр-шафқат ва хайр-саховат руҳи билан ёдда қоларли сайёр йиғилиш ўтказилди.

 

Пахтачи туманида хайр-эҳсон ва бирдамликка чорловчи сайёр йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси ҳамда йиллик иш режаси доирасида Пахтачи туманида маънавият, меҳр-шафқат ва хайр-саховат руҳи билан ёдда қоларли сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, сайёр учрашувларни самарали ва мазмунли ташкил этиш юзасидан муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди. У киши ҳар бир масжид имом-хатиби ҳамда масъул шахсларга аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва имкониятдан келиб чиқиб жойида ҳал этиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Самарқанд вилоятида имом-хатиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида, юртимизда бу йилги байрам тантаналари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида нишонланмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти имом-хатиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

Тадбир Самарқанд туманидаги “Имоми Аъзам жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Бобур Каримов, шаҳар ва туман имом-хатиблари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

 

Пайариқ туманида хайр ва баракага тўла таъсирли сайёр йиғилиш

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режаси доирасида, маънавият, меҳр-шафқат ва хайр-саховат руҳи баланд, ёдда қоларли сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов ишчи гуруҳ аъзолари билан йиғилиб, сайёр учрашувларни самарали ва мазмунли ўтказиш бўйича муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди. У киши ҳар бир масжид имом-хатиби ва масъул шахсга аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларини эшитиш ва имкониятдан келиб чиқиб жойида ҳал этиш вазифасини алоҳида таъкидлади.

 

Каттақўрғон шаҳрида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

 

Нарпай туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди 

Бугун, 2025 йил 8 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

 

Иштихон туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди  

Бугун, 2025 йил 25 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Иштихон туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Мазкур тадбирлардан сўнг, Хайрулло домла Иштихон  тумани бош имом-хатиби Тошмуҳаммад домла Абилов ҳамроҳлигида туман марказидаги “Полвон ота” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.

 

Тайлоқ  туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2025 йил 10 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Мазкур тадбирлардан сўнг, Хайрулло домла Тайлоқ  тумани бош имом-хатиби Б.Нарзуллаев ҳамроҳлигида туман марказидаги “Тайлоқ ота” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.

 

Самарқанд вилояти учун "Ҳаж-2025" мавсуми бошланди

КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

 Айни пайтларда “Ҳаж – 2025” мавсумида Самарқанд вилоятидан илк зиёратчилар Самарқанддан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

 

Бош имом-хатиб жума намозига Тайлоқдаги “Ўрта” масжидга борди

Бугун, 16 май куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Тайлоқ туманидаги “Ўрта” масжидга борди. Домла жума намозидан олдин “Камтарга камол, манманга завол” мавзусида маънавий-маърифий маъруза қилди.

 

Жомбой  туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2025 йил 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Жомбой  туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

 

Самарқандда диний-маънавий хизмат қилган зотларга ҳурмат ва эътироф тадбири ўтказилди

Самарқанд вилоятида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан маънавий-маърифий руҳда, ибрат ва ҳурмат асосида катта тадбир ташкил этилди. Ушбу хайрли ташаббусга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов бошчилик қилди.

Тадбир Самарқанд вилоятида узоқ йиллар давомида диний-маърифий соҳада сидқидилдан хизмат қилиб, бугунги кунда орамизда йўқ марҳум уламоларнинг хотирасини ёд этиш, ҳамда ҳозирда ҳаёт бўлган фахрий устозларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида уюштирилди.

 

Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси

Бугун 28 апрель куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Оби Раҳмат” жоме масжидида намунавий сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎзМИ масъуллари, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, вилоят вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва отинойилари, шунингдек, «Ҳаж – 2024» зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.

 

Қўшрабод туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2025 йил 15 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Қўшрабод туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Мазкур тадбирлардан сўнг, Хайрулло домла Қўшрабод тумани “Домло Омонулло Охун” жоме масжиди имом-хатиби Ғ.Абиев ҳамроҳлигида туман марказидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.

 

Пастдарғом туманида сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 2025 йил 25 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг