Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқандда Хатми Қуръонлар якунланди

 
 

Барчамизга маълумки, юртимиз бўйлаб Рамазон ойи шукуҳи ҳаммамизни бирдай хурсанд қилиб келмоқда.
Масжидларимизда эса Хатми Қуръонлар ўқилиб, юртимизга ўзгача файз олиб кирди.
Юртимиз мўъмин-мусулмонлари кундузлари рўза тутишлик ила кечалари эса таровеҳ намозларидаги Хатми Қуръонлардан бахраманд бўлишлик билан, Аллоҳ таолога ибодатларда қоим бўлдилар. Жорий йил 17-апрель кунида, фазилатли Лайлатул Қадр кечасида юртимиздаги барча масжидларда Хатми Қуръонлар якунланиб, барча юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида дуоларда жам бўлдилар.
Анашундай фазилатли кечада Самарқанд вилоятида ҳам 166 та масжидда ташкил қилинган Хатми Қуръонлар ўз якунига етиб, дуолар қилинди.

Хатми Қуръонлар якунида имом-хатибларимиз томонидан барча мўмин-мусулмонлар билан биргаликда фазилатли кечанинг савобларидан бахраманд бўлишни Аллоҳ таолодан сўраб, эл-юртнинг тинчлиги ва фаровонлиги, шукроналик каби эзгу мақсадлар жам бўлган дуои-хайрлар қилиб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/04/2023 10:29;   Кўрилганлиги: 341
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/samarqandda-xatmi-quronlar-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 22/04/2024 20:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг