Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқанд вилоятида диний соҳа вакиллари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди

 
 

Бугун, 11 февраль куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва БМТ ЮНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур семинарда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 12 нафар имом-хатиблар ва 4 нафар отинойилар иштирок этмоқдалар.

Ўқув-семинарда нотиқлар исломда саломатликни мустаҳкамлашга эътибор, бу борада диний соҳа вакиллари амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар кенг муҳокама этилади.
Шунингдек, тадбирнинг асосий мақсади аҳоли орасида турли касалликлар, ҳусусан COVID-19 га қарши эмлаш дастурлари ҳамда мамлакатда эмлаш хизматларига бўлган ишончни қўллаб-қувватлаш мавзусига қаратилган.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/02/2023 15:18;   Кўрилганлиги: 300
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/samarqand-viloyatida-diniy-soha-vakillari-ishtirokida-navbatdagi-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг