Тадбирлар

Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди

Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди. Бугун, танлов 4 та ҳудуда бўлиб ўтди.

Шунинг билан Самарқанд вилоятида ташкил этилган “Йил имоми 2022” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди

 

Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танлови 1-босқичи якунланди

Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди. Бугун, танлов 4 та ҳудуда бўлиб ўтади ҳамда ташкил этилган “Йил имоми-2022” кўрик танлови ғолиблари аниқланди.

 

Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2022” кўрик танлови 1-босқичи бошланди

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланди. Танлов 8 та ҳудудга бўлинган ҳолда икки кун давомида бўлиб ўтади.

 

МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 1 июнь куни Самрқанд вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, ДИҚ вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Баймуродов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ДИҚ Тойлоқ тумани бўйича бош мутахассис Н.Мамарайимов ва Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Б.Исмоилов биргаликда Тайлоқ туманида бўлиб тумандаги барча имом-хатиблар билан маърифий суҳбат ўтказдилар. Суҳбат давомида ватанимизда бўлаётган эзгу ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгилик ва хушхабарлар ҳақида маълумот берилди.

 

Каттақўрғон шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 31 май куни сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 5 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари шаҳардаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги 5 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Иштихон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 24 май куни сайёр учрашув ва суҳбатлар Иштихон туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 11 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда 4 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Иштихон туманидаги 11 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Бугун, Зайниддин домла Эшонқулов вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров билан биргаликда Самарқанд темир йўл вокзалида “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчиларини кутиб олди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар, АҚШ Глобал жалб қилиш институтлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган, Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШ етакчи дин уламолари, илоҳиётшунослари, ҳуқуқшунослари ва бошқа расмий вакиллар иштирокида давом этаётган форум аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

 

Бугун, Самарқанд шаҳар "Хўжа Исҳоқи Вали" жоме масжидида имконияти чекланган фуқаролар билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Исломжон домла Бобобеков "Суннатга амал қилиш ва бидатнинг зарарлари" мавзусида сухбатлашди.

 

"Қуръон нозил бўлган кеча" номли тадбирининг иккинчи қисми бўлиб ўтди.

Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги китоби, қиёматгача боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиза каломи Қуръони каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган.

Шу муносабат билан Самарқанд аҳлига Қуръони каримни хатм қилиб бераётган қориларга барча вилоят мўмин-мусулмонлари номидан миннатдорлик изҳор қилинди ҳамда ҳомийларнинг ҳадяларидан иборат совғалар қориларга улашилди.

 

 ДУОИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАН КУН

 «Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...» деб бандаларини дуо қилишга буюрган ва ижобат этишининг хушхабарини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

Албатта, дуо ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг қуролидир. Қурол ғанимни енгишда қанчалик муҳим бўлса, дуо ҳам мўмин учун балолар ва мусибатларга қарши туришида зарурдир.

 

Отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди!

Республикамизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломташтириш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг 12-бандини ижроси юзасидан бугун, 16 март куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.

 

АЛЛОҲНИНГ БАЙТЛАРИДАН ЯНА БИРИ ОБОД ЭТИЛДИ!

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда мўъмин-мусулмонлар талабидан келиб чиқиб, кўплаб масжидлар барпо этилмоқда ва эски бинолар ўрнига замонавий, шаҳарсозлик талаблари асосида янги бинолари қад кўтармоқда.

 

Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4436 сонли қарори ижроси юзасидан отинойиларнинг касбий маҳоратини ошириш, билим ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳамда отинойилик фаолияти билан шуғулланишлари учун махсус лицензия билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17-20 июнъ кунлари вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун аттестация (имтиҳон) синовлари ўтказилди.

 

САМАРҚАНДДА 1000 ТАДАН ЗИЁД ХОНОДОН ХУШНУД ҚИЛИНДИ

Рамазон ойини инсонлар учун ҳисобсиз ажр ва фойдаларга эришадиган мавсум қилган Зот Аллоҳ таолога ҳамдлар, нажот ва ҳидоят элчиси бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи  ва салламга салавот ва саломлар бўлсин.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг