Таълим-тарбия

ДАБДАБА КИМГА КЕРАК?!

Мамлакатимизда кўплаб юртдошларимиз муборак “Умра”, муборак “Ҳаж” ибодатлари учун яратиб берилаётган қулай имкониятлардан фойдаланиб, бу улуғ ибодатларни амалга ошириб келмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ибодатлар – ҳам жисмоний, ҳам молиявий ибодат бўлиб, кишилар уй-жойи, мол-дунёси, оиласини маълум бир муддатга тарк қилиб, Аллоҳнинг ҳузурига азиз меҳмон бўлиш учун қилинадиган сафардир. У ерда бой-бадавлат, қамбағал, миллати, жинси, ранги, тили, ирқи, дунёвий мақомидан қатъий назар, барча зиёратчилар бир xил кийимда, бир ҳил ҳолатда ибодат қиладилар. Чунки Аллоҳ ҳузурида ҳамма баробардир.

 

Кийим авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.

Кийим – инсон зийнати. У кишининг маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг ёрқин кўзгусидир. Кийим инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.

“Аврат” сўзи арабча бўлиб, инсон ўз қадри ва ҳаёсини асраб қолиши учун баданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Инсон танасининг кўздан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш ҳаром бўлган қисми – авратдир.

 

ҚЎЛЛАР УЧ ХИЛ БЎЛУР...

Абу Довуднинг ривоятида:
«Қўллар уч хил бўлур. Аллоҳнинг қўли олийдир. Берувчининг қўли ундан кейин турур. Сўровчининг қўли пастки қўлдир. Ортиқчасини бер ва ўз нафсингни (жиловлашда) ожизлик қилма», дейилган.

 

Фарзанд тарбияси — масъулият ва улуғ шараф

Муқаддас ислом дини таълимотида кишининг фарзанд тарбияси, аҳли оиласи равнақи, фаровонлиги, моддий ва маънавий камолоти йўлида меҳнат қилиши энг улуғ ажру савобли амаллардан ҳисобланади. Шунингдек, ўта муҳим амаллардан ҳисобланиб, масъулият ҳам юклайди. Фарзанд тарбияси билан шуғулланиш икки дунё саодатини қўлга киритиш дея таълим беради.

 

БОЛАЛАР ТАРБИЯСИГА ДОИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Барчамизга маълумки, фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ ва баркамол фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етиштирувчи дилбанди. Фарзандлар «Жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак.

 

ЧАҚИМЧИЛИК ҲАҚИДА

Ислом дини кишиларни яхшиликка чорлаш билан бирга барча ёмонликлардан, жумладан тил офатларидан ҳимоя қилиш чораларини ҳам кўради.Тил офатлари жуда кўп, шулардан: бефойда сўзларни гапириш, ботил, гуноҳ  ишларни сўзлаш,  фаҳш, сўкиш, одобсиз, ахлоқсиз, чақимчилик ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш, ўзгаларни мазаҳлаш ва устидан кулиш, сирни ошкор қилиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат ва бошқалар. Хуллас, рўйхатни давом эттириш мумкин. Буларнинг ҳаммаси қораланган ва қайтарилган амаллардир. Чунки бу сўзларнинг замирида  ёмонлик ва  маломат бор.

 

БЕМОР КЎРДИ ОДОБЛАРИ

Аллоҳ таоло башариятни яратган экан беҳисоб неъматлар билан сийлаган. Инсон учун берилган неъматлардан иккитаси баъзида бой берилади. Бу- сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир.

 

Одоб инсон ҳаётининг гўзаллигидир

Дарҳақиқат, ҳаётнинг янада чиройли ва гўзал бўлиб давом этишлиги инсоннинг одоб-ахлоқига боғлиқ. Бизнинг тилимизда "одоб" тарзида талаффуз қилинишга одатланиб колинган, арабча "адаб" сўзи аслида "маьдаба" ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маьнавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маьнавий “маъдаба” яъни зиёрат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. 

 

ЁШИ УЛУҒЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ИСЛОМ ШИОРЛАРИДАН

“Имом Ашъарий айтадилар: Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олиб, унда ҳаддан ошмаган ва уни тарк қилмаган кишини ва адолатли ҳукмдорни эъзозлаш Аллоҳни улуғлашдандир” (Имом Бухорий ривояти).

 

Интернет ва уяли телефон алоқалари одоби

Аллоҳ таоло биз инсонларга берган  неъматларини санаб саноғига етолмаймиз. Қанча шукронасини қилсак оз. Илм-фан ва техника тараққиёти туфайли эришилаётган қулайликлар билан бирга, муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда. Уларни ҳал этиш янги ихтиро этилган ускуналардан фойдаланиш одобларига риоя этишимизга боғлиқ.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг