Олис ҳудуддаги имомлар Диний идора фаолияти билан танишди (Фото+)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.
Пахтачи тумани аҳолиси имом-хатибларимиздан мамнун бўлишди
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги ходими Х.Темиров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. Шундан сўнг, Хасан домла Темиров Нуробод тумани бош имом-хатиби Р.Равшанов ҳамда Пахтачи тумани бош имом-хатиби И.Исаевлар ҳамроҳлигида туман марказидаги “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди. Қолаверса, туман ФҲДЁ бўлимига ҳам ташриф буюриб, оила қурвчи ёшлар билан “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Оилада эр ва хотин вазифалари” мавзуларида маърифий суҳбатлар ўтказди.
“Йил имоми–2024” танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдага оширилаётгани янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.
НУРОБОД ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ 13.08.2024 Й
Бугун, 2024 йил 13 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ўтказилди.
Самарқандлик Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди
Бугун куннинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропортида муборак Ҳаж зиёратини адо этиб юртимизга қайтган бир гуруҳ юртдошларимиз алоҳида эҳтиром билан кутиб олинди.
Шукроналик – неъматни зиёда қилади
Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, исломнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодатини адо этдик. Бу йилги ҳаж мавсуми ва унга тайёргарлик юқори даражада амалга оширилди.
ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4307)
ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Шу йил 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига сафари давомида Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон Рабиа билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра зиёратчилари сони кескин ошаётгани, Президент Шавкат Мирзиёев ва Икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққанини алоҳида қайд этилди.
Ҳаж 2024 мавсуми ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳаж 2024 мавсуми ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди
Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида ҳам замонавий таълим-тарбия усуллари тобора ривожланиб бормоқда, хусусан, назария билан амалиётни уйғун ҳолда олиб бориш вақт синовидан ўтган услуб саналади.
Айни мақсадда бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имом-хатибларимиз томонидан хайрли тадбирлар ўтказилди
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имом-хатибларимиз томонидан хайрли тадбирлар ўтказилди.
ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ!
Бугун, 07 май куни Жомбой туманида навбатдаги сайёр учрашув ташкил қилинди. Тадбир олдидан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов соҳа ходимлари билан учрашиб, керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун “Рамазон ифторлиги” тадбири ташкил этилди
Мамлакатимизда тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялашга муҳим эътибор қаратилмоқда. Оила шароитида вояга етишларини таъминлашга қаратилган ташаббус, хусусан, бағрикенг халқимизнинг миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ёндашуви натижасида етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этилгани яхши самара бермоқда.
Навбатдаги сайёр учрашув Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди!
Бугун, 2023 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.
Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан имом-хатиблар тамонидан тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан бугун Ургут туманида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вакиллик ҳуқуқшуноси Х.Маматов сўзга чиқиб, Конституциямиз жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинганлигини ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтди. Қолаверса, Конституцияни ва унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмаслигини айтиб ўтди.