Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Навбатдаги сайёр йиғилиши Пастдарғом туманида ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2023 йил 14 февраль куни навбатдаги сайёр йиғилиши Пастдарғом туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 24 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблариҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 24та масжид ва уларнинг ҳудудларидагимаҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор вашу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пастдарғом туманидаги 24 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Миссионерлар хатаридан огоҳ бўлиш ва асло муборак ислом динидан воз кечмаслик”, “Шукроналик”,“Ота-онага ҳурмат”, “Исрофгарчиликка йўл қўймайлик”,“Исро ва Меърож”, “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Бировнинг ҳаққидан қўрқайлик”,“Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”,“Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 24 та. Шундан 11 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 119 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 6 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 2 та. Уларнинг 1 тасининг оиласидаги келишмовчилик ислоҳ қилинди, 1 таси назоратга олинди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 1 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаро қилаётган ишининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 6 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 4 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 13 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 24 та масжидда Пешин намозини ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 3500 нафардан зиёднамозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 66 350 000сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пастдарғом туманидаги“Нурул Ислом” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойиларбилан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, мазкур масжид ҳудудидаги кам таъминланган ва ИҲМ оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга эҳсонлар тарқатди. Мазкур тадбирлардан сўнг, Зайниддин домла “Нурул Ислом” жомесида жамоат билан бирга Пешин намозини адо этди. Намоздан сўнг жамоатга “Миссионерлар хатаридан огоҳ бўлиш ва асло муборак ислом динидан воз кечмаслик” мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
  • Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Пастдарғом туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров ва Ёқубжон домла Мансуровлар бевосита бош бўлдилар.  Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ва аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ҳамда муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/02/2023 18:15;   Кўрилганлиги: 103
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/navbatdagi-sayyor-yigilishi-pastdargom-tumanida-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 24/03/2023 04:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг