ТИНЧЛИК – ХОТИРЖАМЛИК ВА САЛОМАТЛИК НЕЬМАТИ
Ҳаммамизга яхши маьлумки тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг энг буюк неьматларидан биридир. Шу боис ҳам Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадислариинг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неьмат эканини таькидлаб, шундай деганлар, “Икки неьмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У- хатиржамлик ва сиҳат-саломатлик” дир. (Имом Бухорий ривояти).
Сохта салафийлардан биз доимо огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак
Бугунги салафийлар ўзларини гўё аввалги “салафлар”га эргашаётганини даъво қилишмоқда. Аслида ҳақиқий солиҳ салафлар давридан кейин яшаган мусулмонларга “салаф” ёки “салафийлар” деб нисбат бериш мантиқан тўғри эмас.
Сохта салафийларнинг ижтимоий хавф-хатарлари жуда кўп бўлиб, бу хавф-хатарлар қуйидагилардир.
Айниқса ёшларни турли ботил ғоялар билан ўз қармоғига илдириб, уларни сафига қўшиб олиш.
Устозларни хотирлаб
Аллоҳ таоло барча яратган мавжудотлари ичида инсон зотини азиз ва мукаррам қилганини баён қилиб шундай деди: “Дархақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик” (“Исро” сураси, 70-оят).
Саҳобия аёллар ҳаёти қомуси
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга замондош бўлган, у зотни кўрган ёки суҳбатдош бўлган ва ҳамроҳлик қилиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар қаторида, қанчалаб саҳобия аёллар бўлгани, маълум ва машҳур.
Аёллар ружуъ қўйган бидъат-хурофотлар
Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти. Коҳинлик, аррофлик каби номлари мавжуд.
Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.
Аъррофлик – турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши.
Мулойимлик гўзал хулқ намунасидир!
Аллоҳ таола қайси бир бандасига, қайси бир оилага яхшиликни ирода қилса, уларга мулойимлик ҳислатини бериб қўяди. Киши ўзига яхшилик етишини умид қилса доимо Аллоҳдан мулойимликни сўраб юрсин.
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлибди», деб марҳамат қилган.
Мени кечиринг ота... (Бўлган воқеа асосида)
Ёзнинг иссиқ кунлари эди, дўстим билан анҳор ёнида суҳбатлашиб ўтирар эдик. Дўстим тўсатдан гап бошлади, биласанми отам мени ёмон кўради. Ёшим йигирмадан ошган бўлса ҳам ҳали ҳам мени уришаверади, ишимдан кам топаверади. Тўғрисини айтсам уйга ҳам боргим келмай қолган.
Ҳақиқатдан дўстимни отаси анчагина жиддий, кам гап виқорли киши эди, шу билан бирга ўзига тўқ оила бошлиғи, амалдор киши эди. Шу суҳбатимиздан ўн кун ўтиб дўстим қўшниси ғалласига ўғирликга тушади.
Таълим-тарбия борасида Аллома Мулло Рамазон Бутийнинг тутган йўли
Аллома Мулло Рамазон Бутий айтади: Отам раҳматли бола биринчи бор сўзлашга урина бошлаганида унга исми жалолани (Аллоҳ лафзини) ўргатишни, тўлиқ бир жумлани айтишга кучи етганида шаҳодат калимасини таълим беришни муҳим деб билар эди.
Улғайиб, ишларни идрок этишга ва уларни эслаб қолишга ақли тайёр бўлганида оламнинг ҳақиқатини ва унинг энг муҳим ишларини яъни, бу оламни бошқариб уни идора қилиб тургувчи илоҳи бор экани ва инсонларнинг барчаси Аллоҳнинг қўл остидаги бандалари эканини билдириш лозим бўлади.
Тасаввуфда адашманг!
Тасаввуф, сўфийлик – исломда инсонни руҳий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари йўлловчи таълимот. Тасаввуф сўзининг ўзаги ва мазмуни ҳақида олимлар турли фикр ва тахминлар билдиришган. Улар ичида Ибн Халдуннинг фикри тўғрироқ деб эътироф этилган. У “Муқаддима” асарида: “Тасаввуф “суф” яъни “жун”, “пўстин” сўзидан олинган бўлиши керак, зеро қадимдан таркидунё қилган зоҳидлар жундан тўқилган кийим ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар ва бу билан улар башанг кийиниб юрувчи аҳли дунёлардан фарқли ҳаёт тарзини ўзларида намоён этганлар,” дейди. Тасаввуф ва сўфий сўзлари IХ асрнинг бошларида яшаган Абу Ҳошим Сўфийдан бошлаб жорий этилган. Ундан олдинги даврларда бу атама ўрнида зуҳд,зоҳидлик, таркидунёчилик, тақводорлик, парҳезкорлик каби сўзлар ишлатилган.
Хаворижийлар террорчилик ҳаракати жамоаси
VII асрнинг иккинчи ярмида асосий суннийлик йўналишидан ажралиб, хорижийлик, шиалик, муржиъийлик ва мўътазилийлик вужудга келди. Ўз навбатида уларнинг ҳар бири кўплаб гуруҳлар ва фирқаларга бўлиниб кетди. Улар ўртасидаги ақидавий ихтилофлар албатта мусулмон умматининг маънавий ҳаётига таъсир кўрсатди.




















