Долзарб мавзу

Тасаввуфда адашманг!

Тасаввуф, сўфийлик – исломда инсонни руҳий ва ахлоқий жиҳатдан комиллик сари йўлловчи таълимот. Тасаввуф сўзининг ўзаги ва мазмуни ҳақида олимлар турли фикр ва тахминлар билдиришган. Улар ичида Ибн Халдуннинг фикри тўғрироқ деб эътироф этилган. У “Муқаддима” асарида: “Тасаввуф “суф” яъни “жун”, “пўстин” сўзидан олинган бўлиши керак, зеро қадимдан таркидунё қилган зоҳидлар жундан тўқилган кийим ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар ва бу билан улар башанг кийиниб юрувчи аҳли дунёлардан фарқли ҳаёт тарзини ўзларида намоён этганлар,” дейди. Тасаввуф ва сўфий сўзлари IХ асрнинг бошларида яшаган Абу Ҳошим Сўфийдан бошлаб жорий этилган. Ундан олдинги даврларда бу атама ўрнида зуҳд,зоҳидлик, таркидунёчилик, тақводорлик, парҳезкорлик каби сўзлар ишлатилган.

 

Хаворижийлар террорчилик ҳаракати жамоаси

VII асрнинг иккинчи ярмида асосий суннийлик йўналишидан ажралиб, хорижийлик, шиалик, муржиъийлик ва мўътазилийлик вужудга келди. Ўз навбатида уларнинг ҳар бири кўплаб гуруҳлар ва фирқаларга бўлиниб кетди. Улар ўртасидаги ақидавий ихтилофлар албатта мусулмон умматининг маънавий ҳаётига таъсир кўрсатди.

 

Мазҳабсизлик ғоясининг хатари

Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд, охир замон Набийси, Расулимиз Муҳаммадга салавот ва саломлар бўлсин!

Айни пайтда ислом динини қабул қилиб, уни ўрганишга қизиқаётганлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Шуни эътиборга олиб бугунки кунимизда ҳар бир мўмин билиши муҳим бўлган мавзу, мазҳабсизликнинг хатари тўғрисида огоҳ этмоқчимиз. Бу хусусда динимиз олимларининг фикрлари ва шариатимиз кўрсатмасига амал қилиш мақсадга мувофиқ.     

Мулло Рамазон Бутий айтади: “Мазҳабсизлик – динсизликка олиб борувчи хатарли кўприкдир”. “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир”.

 

Солих амалларга шошилинг

Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонни солиҳ амаллар қилишга буюради, ҳатто бу ишга шошилишга ундайди. Қуръони каримда: «Албатта, яхши амаллар қилишга шошилингиз. (Бақара сураси, 148-оят).

 

Устознинг шогирдига деганлари[1]

Бу дунёда ҳар қайси инсон бирор нарсага эришгудек бўлса, бунда албатта унинг ота-онаси қаторида устоз ва мураббийлари муҳим ўрин тутади. Қуйида яқин асримизда яшаб ўтган олимнинг ўқувчиларга ўгитларини келтирамиз.

 

«Жонли» ва «жонсиз» тарбия

  «Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.

                                                                Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен»

Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бироқ ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини ғарб зиёлиларининг ўзи «ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.

Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди: 1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.

 

Нафратлантирманг осонлаштиринг

Динимизда фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюрилиб, бирдамликка чақирилади. Динда ғулувга кетиш, ҳаддан ошиш қайтарилади. Чунки, бунинг оқибати ихтилоф ва гуруҳбозликка сабаб булгани учун.

 

Инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди

Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётидаги тараққиет ва ривожланишни илм-фансиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бирор соха йўқки у илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қуйган.

Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам “ўқи” деган амр бўлди. Аллоҳ таоло илм излашни ва ўрганишни мусулмон бандаларига қатьий буюрган Аллоҳ таоло айтади: ”Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд)даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган(барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси 11)

 

Аллоҳ қалбини муҳрлаб қўйиб ва кофир ҳолида ўлган инсон ҳақида биласизми?

Динимиз гўзал қадриятлари билан биргаликда ҳар бир ҳукмда чуқур ҳикмати борлиги жиҳатидан ҳам ажралиб туради. Қуръони каримда минглаб мўжизалар борки, ислом сўнгги ва ҳақ еътиқод екани исбот талаб қилмас ҳақиқатдир.

 

Вақтни қадрлаш, ундан унумли фойдаланиш ақл устига бино қилинган динимизнинг талабидир.

Одатда ноннинг бутуни эмас, ушоғи кўп увол бўлади. Одамлар вақтинг ҳам сония ва дақиқаларини кўп исроф қиладилар, йилларни эмас. Аммо соатлар, кунлар, хафталар, ойлар, йиллар ўша сониялар ва дақиқалардан ташкил топади-ку!

Вақт зиммамиздаги улкан ғаниматлардан биридир. Берилган неъматларни ўрнида ишлатишга буюрилганимиздек умрни динимиз амрларига муофиқ тасарруф қилишга масъулмиз. Вақтнинг хақийқий эгаси Аллоҳ таолодир. “Кеча ва кундуз (миқдори) ни белгилар…” (муззаммил 20).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг