Долзарб мавзу

Эзгулик ёвузлик устидан доимо ғалаба қилиб келган

Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин. У кишининг «Китоб ат-тавҳид» асарида сохта таълимотларга эргашишни олдини олишда ишончли далиллардан келтириб, бу йўлдаги барча хатоликлар сабабини аниқ кўрсатиб берганига гувоҳ бўламиз: «Таассуб, бу кўр-кўрона тақлид бўлиб, у жуда кенг тарқалган иллатдир, яъни бунда жуда кўпчилик бирон-бир маънавий ёки диний йўлбошчига, унинг фикрлари мазмун-моҳиятини тушунмаган ҳолда қўшилишга енгиб бўлмас мойиллик билдиради.

 

Кибрланма...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


Кибрнинг қисқача таърифи: Кибр-киши ўз нафсини улуғлаши ва ўз қадрини бошқалар қадридан устун кўриш. Ёки бошқача айтганда ўзидан бошқани ҳақир санаш ва уларни назар писанд қилмаслик.

 

ТИЛИНГНИ САҚЛА ОМОНДИР БОШИНГ...

Тилинг йиртқич (кабидир), агар уни боғлаб қўйсанг, сени қўриқлайди, бўш қўйсанг, сени ҳалок қилади.
Тилингни молингни сақлаганинг каби сақла, болангни таниганинг каби тани ва ишлатаётган нафақангни ўлчаганинг каби ўлча.

 

Исроф жаҳолатдандир

Халқимиз маблағ топса, яхши ният билан тўйга жамғаради. Лекин бу одат одамларнинг жаҳолати боис иллатга айланиб бормоқда. Бугунги кунда тўй, маърака ва маросимларда меъёр, миллий урф-одат ва динимиз белгилаб берган чегарадан чиқиб, риёга, исрофга йўл қўйилмоқда. Очиқ-сочиқ либослар, турнақатор тўй кортежлари ижараси, келин-куёвлар маънавиятимизга умуман тўғри келмайдиган вальс, турли “кашфиёт”ларга ружу қўйиши, маъракаларга ҳаддан зиёд меҳмон таклиф этилиши… Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.

 

Қиз фарзанд фақатгина фарзанд эмас, қиз фарзанд Жаннатнинг калитидир

Фарзанд Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берган энг улуғ неъматларидан бири. Фарзанд инсоннинг кўз қувончи , қалб суруридир. Инсон оила қурар экан , шириндан шакар фарзандлар кўришни хоҳлайди. Сир эмаски , кўпчилик ўғил фарзанд кўриш истагида бўлиб кетма кет қиз фарзанд кўрганлар орасида тушкунликка тушадиганлари ҳам учраб туради.

 

СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИБ, БИДЪАТДАН САҚЛАНИНГ!

Аҳли суннат вал жамоанинг барча иши Қуръон ва ҳадис устига қурилган. Бу энг мустаҳкам аслдир. Улар бидъатчиларнинг қилган ишларини кўрсатиб келган. Сўнг суннатни маҳкам ушлаш ва бидъатларни инкор қилишга Қуръон ва ҳадисдан далил келтирган. Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу борада кўп китоблар ёзган ва уларда шиа, хавориж, жаҳмийя, мўътазила кабиларнинг иймон эътиқоддаги бидъат сўзларини инкор қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бизнинг замонамиз орасида кўп вақт ўтганлиги, илмсизлик, бидъатга чақирувчилар кўпайгани ва ғайридинга тақлид килиш кучайиб кетгани сабабли жуда кўп бидъатлар мавжуд. Шунинг учун ҳар доим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутиш лозим.

 

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига гўзал тарбияси

Ёмғир ёғмаса фасллар бузилади,
Қайси хонадонда дин бўлмаса насл бузилади.

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстлар билан улфат бўлибди.

 

“Фаҳш қайси бир нарсада бўлса, уни хунуклаштиради, ҳаё қайси бир нарсада бўлса уни зийнатлаштиради.

Инсонга берилган бебаҳо неъмат бу ҳаё ибодир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Ҳаё қилиш иймондандир” деганлар. Бундн маълум бўладики, ҳаёли иболи инсондан ҳар қандай яхшиликни кутса бўлади, лекин ҳаёсиз ибосиз инсондан ҳар қандай ёмонликни кутса бўлади. Айниқса, улғайиб бораётган, турли таъсирларга тез эгилувчан ёш йигит-қизларнинг аҳлоқига ҳаёсизликнинг зарари жуда катта бўлмоқда. Чунки, фоҳишалик, ҳаёсизлик бу иллат шу қадар шайтоний нағма ва ва шундай бир жилваки уни кўрган кўзлар бир муддат бўлсада, ўз нафсининг жиловини йўқотади ва беихтиёр исён қилади.

 

Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди....

Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади», деган.

 

Биз ҳушёрликни бир дам йўқотсак, пайт пойлаб юрган бузғунчилар кирдикорларини бошлашади

Биз – болажон миллатмиз. Фарзандларимиз учун ўзимизни ўтга-чўққа урамиз. Тиним билмаймиз. Ўзимиз емасак ҳам уларнинг оғзига тутамиз. Лекин тарбиядаги жуда нозик жиҳатларга боламизнинг қалбига киришга, у билан чинакам дўстлашишга, тиллашишга, диллашишга ҳар доим ҳам интилмаймиз.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг