Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мулойимлик гўзал хулқ намунасидир!

 
 

Аллоҳ таола қайси бир бандасига, қайси бир оилага яхшиликни ирода қилса, уларга мулойимлик ҳислатини бериб қўяди. Киши ўзига яхшилик етишини умид қилса доимо Аллоҳдан мулойимликни сўраб юрсин.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлибди», деб марҳамат қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган хадисда эса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мулойимлик яхшилик башоратидир, қўполлик эса шумликдир. Аллоҳ бирор хонадон аҳлига яхшиликни ирода қилса, уларга мулойимлик эшигини очиб қўяди», деб айтганлар.

Биз мусулмонлар доимо бир биримизга хуш кйфият, мулойим муомилада бўлишимиз албатта зарур чунки бу динимиз таълимоти ва пайғамбаримизнинг даватлари бўлади. Нафақат инсонлар билан мулойим муомилада бўлишимиз балки атрофимиздаги барча наботату ҳайвонат оламига ҳам қўполлик, зулм қилмаслик лозим ва шарт эканлигини қуйидаги ҳадисдан билиб олсак бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир асов туяда кетаётган эдим, уни ура кетдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Доим мулойим бўлгин. Зотан, мулойимлик нимада бўлса, уни зийнатлайди, нимадан олиб ташланса, уни нуқсонли, ҳунук қилади», дедилар.

Ҳурматли азизлар ушбу ҳадисларда келитирилган сўзларни амалини қилишимизни ва доимо бир биримизга самимият билан, мулойим хулқ билан муомилада бўлишимизни насиб айласин.

Н.Исламов Оқдарё тумани бош имом хатиби


Киритилган вақти: 11/09/2023 16:27;   Кўрилганлиги: 721
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/muloyimlik-gozal-xulq-namunasidir
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 16:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг