Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Мени кечиринг ота... (Бўлган воқеа асосида)

 
 

Ёзнинг иссиқ кунлари эди, дўстим билан анҳор ёнида суҳбатлашиб ўтирар эдик. Дўстим тўсатдан гап бошлади, биласанми отам мени ёмон кўради. Ёшим йигирмадан ошган бўлса ҳам ҳали ҳам мени уришаверади, ишимдан кам топаверади. Тўғрисини айтсам уйга ҳам боргим келмай қолган.

Ҳақиқатдан дўстимни отаси анчагина жиддий, кам гап виқорли киши эди, шу билан бирга ўзига тўқ оила бошлиғи, амалдор киши эди. Шу суҳбатимиздан ўн кун ўтиб дўстим қўшниси ғалласига ўғирликга тушади.

Тўрт қоп ғаллани елкалаб уйга ташидим, афсузки қоп йиртиқ экан. Тўкилган донлар тонг отиши билан сиримни фош қилди, отам уйқумдан уйғотди, ховлига чиқсам ғаллани эгаси ҳовлида турарди. Қушнимиз ёши улуғ инсон эди. У киши менга ёшлик қилиб сиз ўғлим кечирим сўрасангиз бўлди бошқа давоим йўқ деди. Ғурурим устунлик қилиб узр сўрашга йўл қўймади. Қўшни бобога ички ишларга мурожаат қилмасликдан бошқа чора қолдирмагандим. Мени олиб бориб қамашди. Кечга яқин отам келди. Мени қамаб қуйган эшик ички ишлар бошлиғи рўпарасида эди. Отам бошлиқни олдига кирди ва орадан ярим соат ўтди. Ички ишлар бошлиғи ортидан отам эшикдан чиқди. Ҳеч бир кишига нафси учун ялинмаган отам ички ишлар бошлиғига қанча жарима қўйсангиз ҳам розиман фақат ўғлимни қамаманг деб айтиши билан отамни кўзларидан ёш қўйилиб кетди. Отамни мен учун шунчалик қайғурганидан бе ихтиёр мен ҳам йиғлаб юбордим. Қилган ишимдан отам хақидаги ёмон гумонимдан виждониб қийналади. Чунки отам вафотигача мен отамдан кечирим сўрай олмаган эдим. Мен шуни тушундимки Аллоҳ шундай мусаввир зот эканки инсонларни адашканлигини, ёмон гумонини бир сабаб билан билдириб қуяр экан. Отам мени бошқа оталар фарзандларини қанчалик яхши кўрса, шундан ортиқ яхши кўришини Аллоҳ менга кўрсатиб қуйди. Сиз хақингизда ёмон гумон қилганим учун “Мени кечиринг ота”!

Асамов Равшанхон - Оқдарё тумани “Доумсаид” жоме масжид имом-хатиби


Киритилган вақти: 11/09/2023 16:17;   Кўрилганлиги: 758
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/meni-kechiring-ota-bolgan-voqea-asosida
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 08:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг