Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Таълим-тарбия борасида Аллома Мулло Рамазон Бутийнинг тутган йўли

 
 

Аллома Мулло Рамазон Бутий айтади: Отам раҳматли бола биринчи бор сўзлашга урина бошлаганида унга исми жалолани (Аллоҳ лафзини) ўргатишни, тўлиқ бир жумлани айтишга кучи етганида шаҳодат калимасини таълим беришни муҳим деб билар эди.

Улғайиб, ишларни идрок этишга ва уларни эслаб қолишга ақли тайёр бўлганида оламнинг ҳақиқатини ва унинг энг муҳим ишларини яъни, бу оламни бошқариб уни идора қилиб тургувчи илоҳи бор экани ва инсонларнинг барчаси Аллоҳнинг қўл остидаги бандалари эканини билдириш лозим бўлади.

Шунингдек Анбиё ва Расулларнинг охиргиси бўлган Муҳаммад алайҳис-саломнинг исмини ҳамда у кишининг ота оналарини исмларини, кейин у зотнинг туғилган, ҳижрат қилган жойларини ва яна сийратларининг қисқача мазмунини ўргатиш лозим бўлади.

Кейин Қуръонни бошидан охиригача ўргатилади.

Отам фарзандларининг илк болалик вақтидан мана шу муҳим қоидаларга таянар эди.

Динимиз олимларининг таълим-тарбия борасидаги ўгитлари қимматлидир. Уларни амалга ошириш ҳар бир мўминнинг вазифаси. Аллоҳ таоло барчамизни эътиборли бўлишимизни, фарзандларимизни динига, ватанига, миллатига фойдаси тегадиган садоқатли қилиб тарбиялашимизни муваффақ айласин!

Зафар домла Маҳмудов

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 11/09/2023 16:08;   Кўрилганлиги: 648
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/talim-tarbiya-borasida-alloma-mullo-ramazon-butiyning-tutgan-yoli
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 23:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг