МИССИОНЕРЛИК ТАЬСИРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

Мссионелик ҳақида сўз борар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маьносини тушуниб олиш зарур.
Ушбу сўз лотин тилида “миссио” феьлидан олинган бўлиб, “юбориш”,”вазифа топшириш” дегани, “миссионер” сўзи “вазифа бажарувчи” деган манони билдиради.
Миссионерларнинг асосий мақсади ўзларининг бузғунчи ақидаларини турли-ҳил йўллар билан жамиятда инсонлар онгига сингдириш ва ўзларига тобе қилиш услуи билан, охир-оқибатда эьтиқодий бўйсундиришгача олиб боради.
Маслан: Ёшларга инглиз, корейс тилларини ўргатиш, компютерда ишлашни ўргатиш баҳонасида, бепул ўқиш курсларини очиш ва улар шу фурсатдан фойдаланиб, ўз динига тарғиб қилиш, хорижга бепул ўқишга юбориш, ишга юбориш манашу мақсадлар орқасидан фойланиш.
Маҳаллий тилда миссионерликка йўналтирилган газета журналларни чоп этиш ва аҳоли орасида оммага бепул тарқатиш.
Ёшларни ёз фаслида черковлар қошидаги дам олиш лагерларига бепул жалб қилиб орқали ўз таьсир кучларини ўтказиш.
Миссонерлик ва прозилитизм халқимизнинг асрий қадриятларига зид ижтимоий ҳодиса бўлиб, алал-оқибатда диний низолрага олиб келиши яққол намоён бўлмоқда.
Жонажон ватанимизнинг фуқаролари, ислом динига эьтиқод қилиб, ислом дини қадриятларига, халқимизнинг тарихий-миллий қадриятлари билан бамбарчас бўлиб кетган.
Халқимизнинг бой маданий – маьрифий, миллий – диний тарихига эга бўлиб, ҳеч қандан ноодатий диний ақида ва тамойилларга муҳтож эмас. Диндошларимизга муқаддас ислом дини ва унинг таркибидаги Имоми Аьзам (Ҳанафий) мазҳби таьлимотларига содиқ қолишларини тилаймиз.
А.Аззамов Булунғур тумани Эрганакли масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 14/09/2023 15:44; Кўрилганлиги: 699
Чоп этилган вақт: 03/11/2025 13:15





















