Ёшларни ижтимоий иллатлардан асрайлик
Бугунги кунимизда мобил телефонлар ва интернет ҳаётимизга шундай кириб келдики уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Шу билан биргаликда интернетда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлар ҳам ривожланди. Кўпчилигимиз бу тармоқлардан фойдаланамиз бу жуда яхши албатта, лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки, айнан мана шундай тармоқлар орқали оилалар бузилиб кетяпти, ёшларимизнинг тарбияси бузиляпти ва энг ачинарлиси бузуқ ниятли ғаламис кимсалар бу тармоқларни қармоққа айлантирмоқдалар.
Бугун ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилишни мақсад қилар эканмиз аввало, уларни ахлоқий тарбиясини, жамиятдаги ҳар бир инсонни ҳақ ва ҳурматини ўз жойига қўйишни ўргатишимиз лозим.
Ижтимоий тармоқларда бўлаётган мулоқотлар аслида виртуал бўлсада, маълум одоб чегараси, худудидан чиқиб кетмаслиги керак. Жуда кўп одамлар виртуал мулоқот деб, ҳақиқий воқеъликдан воз кечмоқдалар. Аксар ҳолатларда ижтимоий тармоқлар одамларни ишдан чалғитмоқда, оила тинчлигини бузмоқда.
Улар бу ишга шу даражада берилиб кетганидан дўстлари, ҳатто оилаларидан ҳам воз кечиш ҳолатлари нодир бўлмай қолди. Бугун ер юзида миллион-миллион одам виртуал ҳаёт билан бўлиб ҳақиқий ҳаётни унутиб қўймоқдалар.
Яна бир иллат борки, унинг натижасида жамият пароканда бўлиб, тарбия буткул издан чиқиши мумкин. Бу лоқайдликдир. Лоқайдлик – жамиятдаги бир иллат ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, деганлар (Термизий ривояти). Одобли, ахлоқли фарзандгина, аввало, ота-онанинг қадрини улуғлайди, халқ ва Ватан учун манфаатли ишлар қилади. Унинг қўлидан ва тилидан бошқалар зарар кўрмайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, ёшлар учун, энг аввало, уларнинг ота-оналари масъул ҳисобланадилар. Зеро, фарзандга гўзал тарбия бериб, уни билимли инсон, жамият учун фойдали мутахассис қилиб етиштириш ислом кўрсатмаларида ўз аксини топган. Шу боис, ота-оналар доимо фарзандларининг нима ишлар билан машғуллигини назорат қилиб, унинг мактабдаги ўқиши, атрофдагилар билан муносабатлари, қизиқишлари ҳақида суҳбатлашиб туришлари тавсия қилинади. Буюк жадид бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир. Бугунги пўртанали дунёда тарбия, айниқса муҳим ва долзарб масалага айланган.
Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган одамларнинг иммунитет тизими бузилмоқда, ақли заифлик касалига мубтало бўлиш ҳолатлари содир бўлмоқда.
Ҳаттоки кампютер олдида кеча кундуз ўтириб тўсатдан вафот этганлар ҳам бор.
Интернетдан туғри ёки нотўғри мақсадда фойдаланиш мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бунинг натижасида айрим илимсиз ёшлар турли сайтларга билиб билмай кириб ўз этиқодларига зарар етказмоқдалар.
Қуръони Каримда бундай инсонларнинг этиқодини ва дунёларини бузмоқчи бўлган кимсалар хақида шундай дейилган:Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир.улар албатта зиён кўргувчилардир.
Интернетдан яхши ёки ёмон мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин,кимдир илмини ошириш учун унга кирса, кимдир эса унда вақтиҳушлик учун ва кимдир эса интернетдан тузоқ мақсадида фойдаланади.Ҳа айтишингиз мумкин дўст топса сўзлашса нимаси ёмон деб лекин ундаги дўстларнинг кўнглидаги ниятини қаердан биламиз, бундан ташкари азиз вақтимизни ва маблағимизни бўлмағур суҳбатларга сарфлашдан нима фойда топамиз.
Бугун ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилишни мақсад қилар эканмиз аввало, уларни ахлоқий тарбиясини, жамиятдаги ҳар бир инсонни ҳақ ва ҳурматини ўз жойига қўйишни ўргатишимиз лозим.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни турли маънавий ва мафкуравий таҳдидлардан, зарарли иллатлардан ҳимоялаш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Бунинг учун эса, ёшларни мафкуравий жиҳатдан қуроллантириб бориш, таҳдидлар ва тазйиқлар хусусида улар хавф туғдирмасидан аввал маълумотга эга бўлиб боришларига шароит яратиш ҳамда доимо огоҳлик, дахлдорлик туйғуларини қалбларимизда мужассам этиб боришимиз лозим.
Муродов Абдиманнон
Булунғур тумани "Оломон" жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 14/09/2023 14:32; Кўрилганлиги: 594
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 13:58