Мақолалар

ШАЙТОННИНГ НАЙРАНГЛАРИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламга беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин!

 

Дунёда меҳмонмиз

Азиз қилиб яратгандир Аллоҳ одамни,

Шунинг учун ўйлаб босгин ҳар бир қадамни.

Савоб билан безаб яша ҳаётлик дамни,

 

САҲОБАЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ СЕВИШАРДИ

Оламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни яхши кўриш ва у зотнинг муҳаббатини бошқа барча инсонлар муҳаббатидан устун қўйиш динимиз талабидир. Анас (разияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салам) шундай марҳамат қилганлар: «Бирортангиз, токи Мен унга отаси, боласи ва жамики инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимгача (комил) мўмин бўлолмайди» (Имом Бухорий ривоятлари).

 

Тинчлик қўним топган юрт

Инсоният мўътабар заминда ҳаёт кечириши учун бир неча омиллар талаб қилинади. Бу чорлов яратган Буюк Зот ва унинг пайғамбари томонидан экани айни ҳақиқатдир. Аллоҳ таоло бандасидан Ўзига ибодат ва итоат қилишини буюрибгина қолмай, жамиятда худди, бир оиладаги ака-укалар каби ўзаро тинч-тотув ва бирдамликда умр кечиришларини ва ҳамиша яхши амалларни бажаришда намуна бўлишларини бир неча оятлар мазмунида билдирган. Аллоҳ таоло Каломи шарифда Моида сурасининг 2-оятида шундай марҳамат қилади:

 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа дин вакилларига бўлган муносабатлари

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборди. У зот инсоният олами, ҳайвонот олами, фаришталар олами, жинлар олами, наботот олами ваҳоказо барчасига раҳмат ўлароқ юборилганлар.

 

МАВЛИДИ ШАРИФ МАРОСИМИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИ

Юртимизга ҳижрий-қамарий ой – Робиъу-л-аввал ойи кириб келиши билан шодиёналик кайфияти тарқалади. Бу ойни бутун дунё мусулмонлари алоҳида эътибор билан кутиб оладилар. Чунки, бу ойнинг Душанба, 12-кунида то қиёматгача башариятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга элтувчи зот, номи дилларда ардоқланган, исми тилларда мудом такрор, инсониятга ахлоқ борасида буюк намунани тақдим этган зот – охир замон пайғамбари Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи ва саллам Фил йилидан бир йил ўтиб, 571-мелодий сананинг Робиъу-л-аввал ойини 12-кунида Макка шаҳрида, Абдулмуталлиб хонадонида туғилдилар.

 

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одоб ахлоқлари

Бизларни пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду-санолар бўлсин.

 

Расулуллоҳда мўминлар учун гўзал намуна бордир

Бугунги кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган муборак кунларини хотирлаш ва ул зотнинг сийратларини ўқиб, ўрганиб ва эшитиш билан бирга бутун оламга раҳмат этиб юборилган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳаёт тарзлари, хулқ-одобларидан ўрнак олиб яшамоғимиз лозимдир.

 

Инсон манфаати ҳар нарсадан устун

Ҳар бир янги йилга ном бериш орқали кўпгина ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда бир неча поғона ривожланиш амалга оширилмоқда. Анъанага биноан 2017 йил ҳам мамлкатимизнинг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Инсонни Аллоҳ таоло азиз ва мукаррам қилиб қўйгани Ўзининг буюк каломида аксини топган. Инсонлар қадрини улуғлаш, бу борада улар билан мулоқотга киришиш, уларнинг манфаатларини ҳар бир нарсадан устун қўйиш энг эзгу амаллардан ҳисобланади. Бу каби хайрли ишлар халқимизнинг азалий қадрияти ва мусаффо динимизнинг асосий кўрсатмаларидандир. Башарият учун ўрнак ва намуна бўлмиш Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳамиша асҳоблари қуршовида бўлиб, ҳар қандай инсон билан очиқ мулоқотга киришганлар, уларни тинглаганлар.

 

САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА ЎН ҲАДИС

Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукрлар ҳамда У зотнинг бутун оламларга раҳмат элчиси қилиб юборган пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломларимиз бўлсинки, барчамиз муборак Рабиъу-л-аввал, яъни охирзамон пайғамбари таваллуд топган ойда турибмиз.

 

Буюк муҳаббат

Соғлом қалб эгаси бўлган инсон зоти борки, бу дунёда ҳаёт кечирар экан, кимгадир муҳаббат билан яшайди ва ҳаёти давомида ўша кишидаги гўзал сифатларни ўзида ҳам шакллантиришга ҳаракат қилади. Мусулмонлар эса, кекса-ю, ёш барчамиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз ва ул зот саллоллоҳу алайҳи васалламга ўхшашликка ҳаракат қиламиз. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш, Аллоҳни яхши кўриш ва Аллоҳни яхши кўришлик эса, иймон ҳаловатидандир. Имом Бухорийдан қилинган ривоятда шундай дейилади:

 

БУЮК ВА МУҚАДДАС ВАТАНИМИЗ МАДҲИЯСИ

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг