Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ВАТАННИ ҚЎРИҚЛАШ БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

 
 

Огоҳмиз, ҳушёрмиз доим, эрта кеч,

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.

Бир қадам орқага чекинмаймиз ҳеч

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.

Осмондан биз томон ёғилса тошлар,

Қўрқмаймиз ҳаттоки ёрилса бошлар,

Чунки, биз халқимиз ишонган ёшлар,

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.

Она юрт тупроғин кўзимга сурай,

Елка тутиб бир умр хизматда турай,

Кундан кун яшариб очавер чирой,

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.

Турли хил миллату турли халқ яшар,

Мақсади йўлида довонлар ошар,

Бу элга байраму тўйлар ярашар,

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.

Гар тинчлик бузилса келар қаҳримиз,

Гулласин, яшнасин она шаҳримиз,

Аскармиз, юртимиз ишонч фахримиз,

Ватанни қўриқлаш бизнинг бурчимиз.


Киритилган вақти: 10/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2455
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/vatanni-qoriqlash-bizning-burchimiz
Чоп этилган вақт: 23/06/2021 11:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг