СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ЙИЛИ
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм. Фарзанд қалб райҳонидир. Ёшлик чоғларида уларни кўриб кўзимиз қувонса, катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўлиб, дилимиз яйрайди. Дунёдан ўтганимиздан кейин эса уларнинг саъй–ҳаракатлари туфайли солиҳ амалларимиз зиёда бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Инсон вафот этганида унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса — садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд туфайли унинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туради» (Муслим ривояти).
Фитнага яқинлашган ундан қутула олмас
Бугунги кундаги аксарият диний-экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг асосий белгиларидан бири бу такфир, жиҳод орқали халифалик тузуми остидаги давлат барпо этишни мақсад қилишларидир. Жумладан, “Ҳизбут-таҳрир”, “Ал-Қоида”, ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) ва бошқа шу каби ташкилотларнинг асосий ғаразларидан бири халифалик ҳисобланади. Бироқ, мақсад воситани оқлайди қабилидаги тамойил билан “халифалик” барпо этиш йўлида мусулмонларни куфрда айблаб, уларни ўлдириш Ислом ақидасига зиддир.
БОШ ҚОМУСИМИЗ БАЙРАМИ
Ҳар қандай давлат ёхуд жамиятнинг ҳуқуқий пойдевори бўлмоғи лозим. Зеро, бундай пойдевор бўлмас экан жамият, миллат таназзулга юз тутади.
БОЛА НИДОСИ
БОЛА НИДОСИ
Урушда хору зор бўлиб ўз жонидан ҳам боласининг жонини азиз билиб боласига отилган ўқга кўкрагини тутиб жон талвасасида ётган онаю меҳрибонга мурғак гўдакнинг айтиб турган сўзлари:
ПАРИЖДА ПАЙТ ПОЙЛАГАНЛАР
Париж. 2015 йил 13 ноябрь. Франция осмони ҳар доимгидек мусаффо. Кимдир оиласи билан ҳордиқ чиқарар, яна кимдир кўчада сайр қилиб юрарди. Шу куни мамлакат тарихидаги даҳшатли, унутилмас қонли воқеа содир бўлишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Қўққисдан портлаган бомба ва ўқ овозлари ушбу сокинликка барҳам берди, аҳолини саросимага солди. Париждаги “Stad de Frans” стадиони ёнида юз берган портлашлар, “Bataklan” концерт залида гаровга олинган томошабинларнинг қичқириқлари ҳаммани карахт қилди...
ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЗАРУРИЙ ОДОБЛАРИ
“… Албатта интернет орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш, зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш, билим ва маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Биз одамларимизнинг интернет имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Такрор бўлса-да айтмоқчиман – ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас..”
ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАР уларни бўзиб талқин қилиш яхшиликка олиб келмайди
Улар «шаҳидлик белбоғи»ни порлатиб, бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқдалар. Бу каби ҳаракатлари эса кишилар ўртасида фитнани кенг ёйиш, низони авж олдиришдир, ҳолос.
ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ ГУНОҲИ КАБИРАДИР
Ҳар бир инсон ким бўлишидан, ҳаётдаги мавқе-мартабасидан қатъий назар, ота-онасига яхшилик қилишга мажбур. Айниқса, оталарнинг кўнглини топиш, ҳамиша уларнинг хизматида шай бўлиш, ҳадялар бериб хурсанд қилиш, ҳар жабҳада ота-онанинг розилигини топиш фарзанднинг асосий бурчларидан биридир.