Узоқнинг донидан яқиннинг сомони....
Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг муносиб турмуш кечириши учун барча имкониятлар яратилган ва кун сайин шароитлар яхшиланиб бормоқда. Давлатимиз томонидан тобора янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, инсонларнинг турмуш тарзини яхшилаш чоралари кўриляпти. Бунинг учун фуқароларга кўплаб имкониятлар, имтиёзлар ҳамда қулайликлар яратиб берилмоқда.
ҚОМУСИМИЗ ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИДИР
Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
ХАЛҚ ХИЗМАТИ ОЛИЙ ШАРАФ
Маълумки, дунё яралибдики, Аллоҳ таоло унинг барча давр ва замонида турли-туман ўзгаришларни вужудга келтиради. Албатта, бу ҳолатлар У зотнинг коинот ва борлиқни бошқариб турганлиги ва унинг ичидаги барча нарсалар унинг амри фармонида эканига далолат этади.
ҚОМУСИМИЗ БАХТИМИЗ ВА ҲУҚУҚЛАРИМИЗ КАФОЛАТИДИР!
“Қаерда қонун ҳукмрон бўлса, шу ерда адолат бўлади”
Амир Темур
БОШ ҚОМУСИМИЗ ФУҚАРОЛАР УЧУН МУСТАҲКАМ ҲИМОЯ
Ҳар қандай давлат ёхуд жамиятнинг ҳуқуқий пойдевори бўлмоғи лозим. Зеро, бундай пойдевор бўлмас экан жамият, миллат таназзулга юз тутади.
ОЙДИНДА ОЙ ҚИДИРГАНЛАР
ОЙДИНДА ОЙ ҚИДИРГАНЛАР
Ҳозирги кунда ахборот оқими кириб бормаган маконни топиш қийин. Турли кучлар ўртасида ғоявий курашлар бораётган бир пайтда интернет тармоғи энг даҳшатли қуролга айланди.
Исломда эрнинг молиявий бурчи
Ислом дини ер юзида ёйилишидан олдин ҳам оила деган муқаддас даргоҳнинг ўзига яраша талаб ва шартлари мавжуд бўлган. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг фаровон ва гўзал ҳолда ўтишига қоида ва тартибларга риоя қилиши энг муҳим ишлардан саналган. Жумладан, инсон ҳаёт экан, унинг кундалик эҳтиёжлари вақт ўтган сайин янгиланиб туради. Буларнинг уддасидан чиқиш учун киши турли касб-камолотларни бажариб уни енгиб ўтиши керак бўлади.
ҲАЛОЛЛИК УМР МАЗМУНИ БЎЛСИН
Инсон яралибдики, ҳаётини ҳамиша гуллаб яшнаши ва умрини осуда ва фаровон ўтишини қалбан истайди. Бу мақсадга эришиш учун ёшу-қари ўзидаги бор куч қувватини сарфлаб ўтади. Албатта, Аллоҳ таоло бутун инсониятни йўқдан бор қилдими, уни она заминда эмин-эркин яшаши ва тинч ҳаётини таъминлайдиган кўрсатмаларни босқичма-босқич яратиб беради. Ҳақиқатан, бу йўлланмалар кишига умри давомида бахт-саодат ва барокотларни беради.
ОИЛА ВА НИКОҲ
Муқаддас Ислом динида оила қуриш киши ҳаётидаги энг муҳим ва ўта масъулиятли вазифа деб қаралади. Чунки инсон ҳаётининг никоҳдан кейинги даври чиройли, яхши кечиши ёки аксинча бўлиши асосан шу масъулиятли воқеага боғлиқ бўлади. Шунингдек оиланинг аҳамияти жамият учун ҳам жуда муҳимдир. Чунки оила жамиятнинг асосий бир бўғини, ажралмас бир қисми ҳисобланади. Оила қанчалар соғлом бўлса, жамият ҳам шунчалар соғлом бўлади. Оила аъзоларининг бирлиги, ҳамжиҳатлиги, жамиятнинг ҳам бирлиги, аҳллигидир.
АЛЛОҲ ТАОЛО БАНДАЛАРИНИ ИМТИҲОН ҚИЛАДИ
Аллоҳ таоло Қуръони кариминг жуда кўп оятларида бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг Китобида бирор пайғамбар ёки муқарраб фаришта Мусо алайҳис салом зикр қилинганичалик кўп ёдга олинмаган. Ул зот ҳақида Қуръони каримнинг бир юз ўттиз ўрнида сўз боради.
МУСУЛМОННИНГ БАРЧА ИШИ ПУХТА ВА МУКАММАЛ БЎЛИШИ КЕРАК
Чин мусулмоннинг шахсияти барча ижобий хислатларни ўзида мужассам қилиб, салбийларидан йироқ бўлади. Зеро, мусулмон одам илму ирфон, ҳаракат ва меҳнат билан оламни обод қилишга, дунёда эзгулик уруғини сочишга буюрилган бўлиб, бунга фақат масъулият, жидду жаҳд ва ҳар ишни пухта ва мукаммал равишда бажариш орқалигина эришиш мумкин.
ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ
Яратган парвардигор томонидан биз бандаларига ато этилган яхшиликлар ичида шубҳасиз, энг сараси – бу тинчлик неъматидир. Чунки ер юзини обод қилиш, ҳаётни гўзал, фаровон этиш ҳамда уни давом эттириш учун бу неъматнинг аҳамияти бебаҳодир. Одамлар бахтли яшамоқлари учун, албатта, тинч ва осуда шароит зарур. Муқаддас ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва олий шиорига айлантирган. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда бундай дейилади: «Эй, имон келирган бандалар! Барчангиз тамомила тинчлик ва тоат йўлига киринглар».




















