Юртбошимиз Самарқандда
2018 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди.
Самарқандда ҳадис ва калом мактаблари тингловчилари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
2018 йил 17 март куни Самарқанд шаҳридаги Хўжа Исхоқи Вали масжидида Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари ҳамда Қашқадарё Ақида илми мактаби тингловчилари ўртасида Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди.
Ҳиндистонлик уламолар Самарқандни зиёрат қилишди
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Деҳли шаҳри жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация 14 март куни Самарқандда бўлди. Бу ҳақда “muslim.uz”, “bukhari.uz” сайтлари батафсил маълумот берган.
ҲИНДИСТОННИНГ ЯНА БИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДДА
15 март куни Самарқандга Ҳиндистоннинг Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази» раҳбари доктор Мухаммад Абдулҳаким Азҳарий бошчилигида бир гуруҳ зиёратчилар ташриф буюрди.
"Сунний маданият маркази" ҳақида нима биламиз?
1978 йилда асос солинган «Сунний маданият маркази» Ҳиндистондаги энг машҳур илмий ва ҳайрия ташкилоти бўлиб, унинг асосий биноси Керала штатининг маркази Каликут шаҳрида жойлашган.
Имом хатиб хайрия ишларини ташкил қилди
Мурувват, ўзгаларга яхшилик қилиш, ғамгин қалбларга хушнудлик улашиш халқимизга хос қадриятларимиздандир.
ҲОЖИЛАР ҲАМКОРИМИЗ
Вазилар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сонли қарорига асосан ҳажга боришга номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида алоҳида тартиб билан сараланмоқда.
Туманларга ташриф
2018 йил 9 март куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Тайлоқ ва Ургут туманига ташриф буюриб, туман масжидларидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Кечиримлилик улуғинсоний фазилат
Кечиримлилик, кенгбағирлилик халқимизга хос азалий қадриятларимиздан биридир. Хато қилган кишини кўрганда унга яхшилик билан қилган иши нотўғри бўлаётганини тушунтириш, тўғри йўлга бошлаш, жеркимаслик ўша шахс томонидан бу ҳол такрорланмаслигига замин яратади.
НАМОЗХОНЛАР КАЙФИЯТИ АЪЛО
2018 йил, 2 март жума. Муборак жума куни муносабати билан Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов намозхонлар кайфиятини кўтариш, бугунги кундаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, масжидлардаги шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Дамариқ” жоме масжидида бўлди.
Фоторепортаж: 2018 йил 1 март куни Жартепа ва Саразм ўтказиш пунктлари очилди
Ушбу масканларда ўтказилган тантанали маросимда кенг жамоатчилик вакиллари ва чегара ҳудудида яшовчи аҳоли бундан мамнун эканликларини изҳор этишди.
Сайёҳлар икки баробар кўпайди
Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари асосида хорижий сайёҳлар учун виза тизимининг соддалаштирилиши, туристлар учун бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилиши бунда муҳим омил бўлмоқда.
Икки тилда сўзлашувчи бир халқ
2018 йил 1 март, баҳор фаслининг илк куни. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи “Саразм-Жартепа” (Ургут тумани) назорат-пунктида ўзгача байрам шукуҳи.
Ҳаж ва Умра муқаддас зиёрат
Унга талабгорлар, албатта, ниятни холис қилмоғи, эзгу ишларга мойил бўлмоғи шарт
Президентимизнинг ўринли ташаббуси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ургутликлар учун хушхабар
2018 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш бўйича қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.




















