Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жисмоний имконияти чекланганларга совға берилди

 
 

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Алишер Навоий.

Наврўз байрами арафасида вилоятимиз бўйлаб қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Имом хатиблар ташаббуси ва ҳомийлар кўмаги остида жисмоний имконияти кечланганлар ва меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан туманда яшовчи жисмоний имконияти чекланган қатор фуқароларга ногиронлик аравачаси тарқатилди.

Ушбу хайрли ишга туман имом хатиблари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жумладан “Валижон” жоме масжиди имом хатиби Қодиров Усмон Валижон МФЙда яшовчи 3 нафар ногиронлиги бор бўлган фуқарога туман ҳокимлиги томонидан ҳадя қилинган ногиронлик аравачасини МФЙ раиси билан биргаликда тақдим қилди.

Ўз навбатида ҳадяни қабул қилган фуқаролар юртимиздаги ислоҳотларни эътироф этиб, ҳеч ким эътибордан четда эмаслигидан мамнун эканликларини билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1865
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/jismoniy-imkoniyati-cheklanganlarga-sovga-berildi
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 21:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг