Қўшничилик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Динимизда қўшниларга яхши муносабатда бўлиш, қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёсдир. Ҳадиси шарифда: "Аллоҳнинг наздида қўшниларнинг энг яхшиси ўз қўшнисига яхши муносабатда бўлганидир” (Имом Термизий ривояти), дейилган.
Ислом-илм манбаи
Ислом – илму маърифатга етакловчи муқаддас дин. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган илк оятларида бундай амр қилади: “Ўқинг ( эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамли зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди” (Алақ сураси 1-5 оятлар).
Бўлажак ҳожилар ҳамкорлиги йўлга қўйилди
Вазилар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сонли қарорига асосан ҳажга боришга номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида алоҳида тартиб билан сараланмоқда.
Диний соҳа ходимлари учун илмий ўқув семинар ўтказилди
2018 йил 5 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда соҳа ходимларининг ўрни” мавзусида видео-конференция орқали илмий-ўқув семинар бўлиб ўтди.
ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга доир қатор топшириқлар берилган бўлиб, жумладан, имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш ҳам назарда тутилган эди.
Президент ташрифидан сўнг...
Самарқанд шаҳридаги тадбиркорларга кўмаклашиш марказида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлигининг “samarkand.uz” сайти хабар беради.
САМАРҚАНДДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ
Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё ёшлари форуми тадбирлари доирасида 2018 йил июнь ойида мактаб ўқувчиларининг астрономия ва физика фанларидан буюк мутафаккир, астроном Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадаси ташкил этилади.
ОҚДАРЁДА АГРОСАНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Оқдарё тумани Барака массивидаги унумдорлиги паст бўлган 244 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва саноат усулида қайта ишлаш ва экспортга чиқаришга мўлжалланган “Агросаноат зона”си ташкил этилади.
Жом ота масжиди қайтадан қад ростлайди
Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар сабаб бугун Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 30 минг аҳолига эга бўлган Жом қишлоғи улкан бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш майдонига айланди. Ислоҳотлар шамоли етиб қишлоқ четидаги қабристон ичида қолиб кетган “Жом ота” масжидини ҳам Қарши-Самарқанд трассаси ёнига кўчириш бўйича амалий ишга киришилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди.
Нурсултон Назарбоев Наврўз куни Самарқандга келди
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
САМАРҚАНД ДУНЁ НИГОҲИДА
Саёҳат учун йўналишлар сони тобора ошиб бормоқда. Бир мамлакат ўзининг диққатга сазовор масканлари билан машҳур бўлса, бошқаси ўзининг таомлари ва урф-одатлари билан танилган. "Кун.уз" сайти "Stuff.co.nz"га таяниб дунёнинг энг саёҳатбоп 10 шаҳри ҳақида маълумот берди. Шуниси қувончлики, уларнинг орасида азим Самарқанд шаҳри ҳам бор.
Хотирлар шод бўлди
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Жисмоний имконияти чекланганларга совға берилди
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Самарқандлик имомлар Бухорода
Маълумки, юртимизда ички ва ташқи туризм, хусусан зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.




















