Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Юртбошимиз Самарқандда

 
 

2018 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Юртбошимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди, деб хабар берилади “president.uz” сайтида.

Мазкур сайт хабар беришича, мақбара ҳовлисида ушбу мажмуани реконструкция қилиш, атрофини кенгайтириш концепцияси тақдимоти ўтказилган. Лойиҳага кўра, мақбара атрофидаги улкан ҳудудда меҳмонхоналар, уй-жойлар, мактаб, шоҳбекат, савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш, хиёбонлар ташкил этиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани такомиллаштириш, мажмуадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Бу ерга келган одам ўзига маънавият олиб кетиши керак. Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак. Шунинг учун яна ўйланглар, қурилишни режали, босқичма-босқич амалга оширинглар, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Оқдарё ва Иштихонга ташриф буюриб, ушбу туманлардаги тадбиркорлар фаолияти билан танишган.

Кун охирига бориб, Пастдарғом туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1798
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yurtboshimiz-samarqandda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг