Хабарлар

Балоларни кетказувчи, ғам-ташвишлардан халос этувчи, дардларга шифо бўлувчи зикр

  1. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат эшикларидан бири.

ألا أدلك على باب من أبواب الجنة قال: وما هو؟ قال: لا حول ولا قوة إلا بالله

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени жаннат эшикларидан бир эшикка далолат қилайинми?” дедилар. Мен: “У нима?” деб сўрадим. Набий алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, дедилар" (Имом Табароний ривояти).

 

“Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” вакиллари йиғилишида қандай масалалар кўтарилди?

  “Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будавий “Дунё” ахборот агентлигига берган эксклюзив интервюсида ушбу ривожланиш йўналиши икки минтақа учун муҳимлигини таъкидлади:

 

Узоқ Шарқ муфтийси миннатдорчилик мактуби йўллади

Узоқ Шарқ мусулмонлари диний идораси раиси, Узоқ Шарқ муфтийси Aҳмад ҳазрат Ғарифуллин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорчилик мактуби йўллади.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига Сахалин оролида Рамазон ойи тадбирида хизмат кўрсатишни ташкил этишдаги кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

 

Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди бошчилигидаги делегация аъзолари Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди

Куни кеча Самарқандда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди бошчилигидаги делегация аъзолари Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишиб, Қуръон тиловат қилинди.

 

Пайариқда янги боғ барпо этилди!

Бугун, 3 апрел – Муборак Рамазон ойининг 24 – кунида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошличилигида Пайариқ туманидаги 12 та масжид имом-хатиблари ва фаоллари билан биргаликда тумандаги “Мулла Тўрахон” жоме масжиди ҳудудидаги 1 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “РАМАЗОН БЎСТОНИ” боғи барпо этилди.

 

КЎЧАТ ЭКИШ САВОБИ КИЁМАТГАЧАДИР

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пастдарғом тумани бош имом-хатиби О.Назаров ҳамроҳлигида тумандаги “Имом ота” жоме масжидига ташриф буюрди. Ташриф аввалида мазкур жомеда жамоат билан Пешин намозини адо қилди. Намоздан сўнг, ушбу масжид ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди.

 

Меҳр саховат давом этмоқда

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан ҳамда Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Самарқанд вилоят ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази”да хайрли тадбир ташкил қилинди. Мазкур маскандаги 145 нафар кўнгли ўксик нуроний отахон ва онахонларга ҳомийлар жалб қилинган ҳолда эҳсонлар улашилди.

 

Эҳтиёжманд оилалар кўнлига хурсандчиликлар улашилди

Бугун, вилоятимизда фаолият олиб бораётган бир қанча имом-хатиблар томонидан аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон тариқасида тарқатдилар.

 

Фуқаролар мурожаати тингланмоқда!

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан вакилликка турли саволлар билан мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтди.

 

Рамазон ойи файзу баракали бўлсин!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Хайру саховат, меҳр-оқибат, силаи раҳм мавсуми бўлмиш Рамазон ойини ато қилган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Рамазонни чинакам яхшилик ойи сифатида ўтказишда умматга намуна бўлган суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!

Бутун ислом умматини, хусусан, азиз халқимизни муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу фазилатли айёмни бутун дунё учун тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт ва икки дунё саодатига элтувчи ой қилсин!

 

Яхшиликнинг мукофоти

Хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлик вақтда қилинганидир.

 

САМАРҚАНДДА ИЛК ТАРОВЕҲ ФАЙЗИ

Шу йил 10 март куни вилоятимиздаги 177 та масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди. Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар.

 

Жума ташрифи 08.03.2024 й

Муборак Рамазон ойини дунёдаги барча мусулмонлар соғинч ва катта тайёргарлик билан кутиб олишади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, У Зотнинг саҳобалари, тобеинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор бериб, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган. Чунки, бу муборак ойда Аллоҳ таоло биз мўъмин-мусулмонларга жуда катта савоблар олиш ва гуноҳлардан фориғ бўлиш имкониятларини берган.
Яқин кунларда ойларнинг султони, муборак Рамазони шариф кириб келмоқда.

 

Масжидларда Рамазонга тайёргарлик ишлари билан танишилди

Бугун 8 март куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов ҳамда мутасаддилар бирга Самарқанд шаҳридаги жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан танишдилар.

 

Самарқанд вилоятида таровиҳ намозида Хатми Қуръон ўқиладиган масжидлар рўйхати

Муборак Рамазони шарифда таровиҳ намозида Хатми Қуръон ўқиладиган масжидлар

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг