Хабарлар

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين

 

ИБОДАТЛАРИМИЗНИ МАҚБУЛ АЙЛАСИН

2018 йил 21 август. Мусулмон олами бу кунда ислом динидаги энг буюк байрамлардан бири – Қурбон ҳайити байрамини нишонладилар.

 

Масжид ва қабристонлар обод этилди

2018 йил 18 август куни вилоятимиздаги барча масжид ва зиёратгоҳлар, масжидларга туташ қабристонларда оммавий ҳашар ташкил этилди.

 

МУРУВВАТ УЙИДА БАЙРАМ (АНАНА ДАВОМ ЭТАДИ)

Халқимиз суйиб нишонлайдиган ҳар бир байрам борки, ушбу байрамлар Ургут туманидаги “Мурувват уйи”да алоҳида хурсандчилик билан кутиб олинади. Сабаби, Ургут туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев байрамлар арафасида тумандаги саховатпешаларни жалб қилган ҳолда мурувват уйида истиқомат қилаётганларга байрам зиёфати ташкил этишни ананага айлантирган.

 

Масъулиятимизни оширайлик

Самарқанд вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар, шу жумладан ёшларни турли экстремистек оқимлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда имом хатиблар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Самарқандлик ҳожиларни кузатиш ниҳояланди

9 август куни “Ҳаж-2018” мавсуми доирасида самарқандлик ҳожиларнинг сўнги гуруҳларини вилоят халқаро аэрапортидан Саудия Арабистони томон тантанали кузатув маросими бўлиб ўтди. Дастлаб, аэрапорт ёнидаги гўзал меҳмонхона ҳовлисида зиёфат дастурхони ташкил этилиб, бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг дуолари олинди. Вилоят раҳбарлари ва барча кузатувчилар томонидан сафарлари бехатар бўлишини, муқаддас Макка ва Мадина заминларига борганларида юртимиз, халқимиз ҳаққига кўплаб дуолар қилишларини сўраб, оқ йўл тиланди.

 

Ҳажингиз мабрур бўлсин

Жорий йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Юртдошларимиз покиза қалб ила бирин-кетин Саудия Арабистон томон отланмоқдалар. Ҳар йилгидек бу гал ҳам ҳукуматимиз томонидан юқори эҳтимом билан ҳожилар кузатиш ишлари ташкил этиляпти.

 

Ҳаж сафарига отланаётганлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди

Жорий йилги Ҳаж мавсуми ҳам бошланиш арафасида. Барча сафарга шай, жомадонлар тахт ҳолда, бўлажак ҳожиларимиз ҳаж арконларини пухта ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар. Гуруҳ раҳбарлари томонидан ҳам уларни ҳажга тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиб келиняпти.

 

ЙИҒИЛИШЛАР САЙЁР ШАКЛДА ЎТКАЗИЛА БОШЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, имом-хатибларни руҳлантириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида бўлиб ўтадиган йиғилишларни сайёр шаклда ўтказишни жорий қилди.

 

Ижтимоий муҳит барқарорлигида ҳожиларнинг ўрни беқиёс

21-23 июнь кунлари Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов жойларда бўлиб, ҳаж зиёратчилари рўйхатига киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказди.

 

ИМОМ БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАДИ

17 июнь куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифларининг тақдимоти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимликнинг “samarkand.uz” расмий веб-сайти хабар беради.

 

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على أشرف المرسلين

 

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН ЙИҒИЛИШ

2018 йил 11 июнь куни Самарқанд вилояти вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатибилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар ташкил этишга оид масалалар муҳокама этилди. Намозхонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эмин-эркин ибодат қилишларга шароит ҳозирлаш устувор мақсадимиз экани, бу борада имом-хатиблар зиммасига катта масъулият юклатилиши таъкидланди.

 

Рамазонни қандай кузатамиз?

Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амаллар уларнинг охирига (якунига) кўра баҳоланишини айтиб ўтганлар. Ҳайит байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, бу муқаддас ойни ҳурматини жойига қўйиб кузатаётганимизга амин бўлишимиз керак.

 

ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК ҲАР ВАҚТ ВА ҲАР ЖОЙГА ХОС

2018 йил 4 июн куни Самарқанд шаҳрида Самарқанд давлат университети томонидан “Биз – диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида огоҳликни ёддан чиқармаслик, ислоҳотлар замирида хотиржамликка берилмасликни эслатиш, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр туришга тарғиб этишга бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг “samarkand.uz” расмий портали хабар бермоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг