Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда Ҳадис шариф билимдони танлови ўтказилди

 
 

2018 йил 2 май куни Самарқандда вилоятида “Ҳадиси шариф билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Қуръони карим мусобақаси сўнгидан ўтказилган ушбу танлов ҳам муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилди. Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга доир берган кўрсатма ва топшириқлар мазмун моҳиятидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ёшлар масалалалари бўйича республика идоралараро кенгаши раиси томонидан мазкур мусобақа ташкил этишга доир кўрсатма берилди.

Шунга биноан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ижроси сифатида мусобақани республика бўйлаб ташкил этиб келмоқдалар.

Вилоят Ттанловида ёш имом хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 21 киши иштирок этди.

Иштирокчилар:

- имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;

- берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш);

- ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш

каби шартлар асосида ўзаро куч синашдилар.

Самарқарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов, Ҳадис илми мактаби раҳбари О.Юсупов, Калом илми мактаби раҳбари Ш.Умаров, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари Ҳ.Расулов ва Й.Исаев иштирокчиларни баҳолаб бордилар.

Танлов якунига кўра:

1 ўринни – Пастдарғом тумани “Боғонали” жоме масжиди имом хатиби ва Ҳадис илми мактаби тингловчиси Эгамбердиев Азизбек Сафарбоевич,

2 ўринни – Ҳадис илми мактаби тингловчиси Маҳмудов Акмал Бобомуродович,

3 ўринни – Ҳадис илми мактаби тингловчиси Боҳодиров Донёр Аминович қўлга киритди.

Ғолибларга шаҳодатнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1094
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-hadis-sharif-bilimdoni-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 05:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг