Имомларимиз Фарғона водийсида
2018 йил 25 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида видео-конференция ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий Фармони мазмун моҳиятини диний соҳа ходимларига етказиш, Фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш мақсадида ўтказилган конференцияда муфтий ҳазратлари томонидан ЎМИнинг вилоятлар вакилликлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, уни юқори поғоналарга кўтаришга ҳам алоҳида урғу қаратилган эди.
Шунга биноан ҳозирда Самарқанд вилоятининг 4 нафар илғор имом хатиблари тажриба алмашиш мақсадида Фарғона водийсида бўлиб турибдилар.
Булунғур, Пастдарғом, Тайлоқ туман бош имомлари ва Самарқанд шаҳридаги “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом хатибидан иборат вакилларимиз Фарғона вилояти вакиллиги ва масжидлар фаолияти билан танишмоқдалар.
Ундан кейин Андижон ва Наманган вилоятларига бориш режалаштирилган.
Таъкидлаш лозимки, имомларимиз тажриба алмашишнинг фойдаси катта эканини эътироф этиб, ўзлари учун кўплаб хулосалар чиқарганини маълум қилмоқлар. Шунинг баробарида ўзларидаги билим ва кўникмалар, тажрибалар билан ҳам ўртоқлашмоқдалар.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 27/04/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1968
Чоп этилган вақт: 15/12/2024 02:55