Наманганлик имом хатиблар Самарқандда тажриба алмашишди
Бироз муддат олдин, вилоятимиз имом хатибларининг Фарғона водийсига тажриба алмашиш учун қилган сафарлари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Айнан ушбу мақсадда Наманган вилояти имомлари Самарқандга ташриф буюрдилар.
6-7 май кунлари амалга оширилган ташриф давомида меҳмонлар вилоят вакиллиги ва масжидлар фаолияти билан танишдилар. Иш тизими, ҳужжат юритиш ишларини кўздан кечирдилар. Бу борадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Ўз навбатида вилоятимизда диний соҳада эришилган ютуқлар, хусусан ФҲДЁ бўлимлари билан оилаларни мустаҳкамлаш бўйича йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик ишлари имом хатибларда ўзгача таассурот қолдирди. Ҳафта кунлари ўзига хос васифалар тақсимоти асосида олиб борилишини ҳам юқори баҳоладилар.
Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳамкорликлар фаолиятни такомиллаштириш, ислом дини ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 10/05/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1913
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 22:17