Долзарб мавзу

ЎЙНАШМАНГ

Кеча имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди Қаънабийга қилган насиҳати ҳақида узоқ ўйладим. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ унга шундай дейди:
"Нима билан ўйнашсанг ўйнаш, аммо дининг билан ўйнашма!".

Дин бу бизнинг суягимиз, гўштимиз ва қонимиздир. Бунда бепарволик қилиб бўлмайди. Агар бепарволик қилиб қўйсак ундан бизнинг қўлимизда ҳеч нарса қолмайди.

 

Асрлар оша диёримиз мусулмонлари бир мазҳабга эргашиб келишган

Асрлар оша диёримиз мусулмонлари бир мазҳабга эргашиб келишган.
Аммо, ҳозирги кунларда ҳанафий мазҳабига эргашиб келаётган сизу-биз мусулмонларни тақлид қилувчи гумроҳлар дея айблаётган тоифалар пайдо бӯлишган.
Уларнинг, мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилиш ҳаром ва ширк, уларга тақлид қилувчилар эса гумроҳлар деб айтаётган гапларига раддия сифатида қуйидаги ҳужжат ва далилларни келтирамиз.
"Агар билмайдиган бӯлсангиз, зикр аҳлларидан сӯрангиз " (Наҳл сураси 43- оят) .

 

Азҳари шариф университетининг Қуръон, қироатлар ва Қуръон илмлари устози Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон дўстимизнинг Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ҳақларида ёзган араб тилидаги қуйидаги мақоласи таржимасини тақдим этамиз:

Ислом умматининг содиқ ўғлони Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Азҳари шариф университетининг Қуръон, қироатлар ва Қуръон илмлари устози Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълоннинг Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ ҳақларида ёзган араб тилидаги қуйидаги мақоласи таржимасини тақдим этамиз:

 

Жиход уруш маъносида эмас, Аллохнинг динига суз билан даъват килиш маъносида юзага келган

Бугунги кунда ижтимоий тармокларда гуёки “жиход” барча мусулмонларга фарз килингани, шу сабабли хакикий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминларга боришлари ва “кофирлар”га карши уруш олиб бориши зарур экани хакидаги даъватлар таркатилмокда.
Хусусан, ўзи Туркия каби куролли туқнашувлар кетмаётган худудга беркиниб олиб, ёшларни эса Суриядаги уруш учоғида “ўтин” булишга даъват килаётган “Абдулла Зуфар” каби шахслар фукароларимизнинг, усмирларимизнинг умрларига зомин булмокда.
Шу кунларда хам ушбу фитначининг гуёки “ушбу умматга жиходсиз хаёт йук” каби даъволарига алданаётган айрим ёшлар “жиход” -уруш олиб бориш экан” деган тор тасаввурлар билан Суриядаги террорчилар сафига бориб кушилмокда. Охир-окибатда эса ушбу алданганлар жангу-жадалларда улиб кетмокда ёки хукумат ёки бошка кучлар кулига тушиб, умрлари камокхоналарда утмокда. Узлари билан Сурияга эргаштириб борган ёш турмуш уртоклари, опа-сингиллари насл-насаби номаълум жангари кимсаларга хотин булиб, норасида гудаклари оч-нахор, тарбиясиз холда сарсон-саргардон булмокда.

 

Буқротнинг машҳур қасами

Қадимдан беморларга қарайдиган, уларни даволашга уринадиган шахсларнинг масъулияти ҳақида тортишиб келинган.

Кўпчилик ҳолатларда табибларнинг масъулиятига қаттиқ назар билан қаралган, етган зарар миқдорига қараб муолажаси зарар келтирган табибининг қўлини кесиш ёки уни қатл қилиш каби жазолар қўлланган. Албатта, бундай ҳукмлар кишиларни тиб билан шуғулланишдан қочишларига сабаб бўлган.

Бошқа баъзи ҳолатларда эса табиб тамоман масъулиятдан озод қилинган. Бу ҳолатда эса, беморлар зарар кўрган. Масъулиятни сезмаган табиблар нимани хоҳласа шуни қиладиган бўлиб кетганлар.

 

АҲЛИ СУННА МАНҲАЖИ

«Аҳли суннанинг манҳажи (йўли) — Қуръон ва суннатни тушунишда Қуръон ва суннат матнининг ўзи билангина чекланиб қолмасликдир. Аҳли сунна уламолари Қуръон ва суннатдан бирон нарсани нақл қилса, айни пайтда ўша маълумотни қандай тушуниш кераклигини ҳам нақл қилишади. Бизнинг бошқалардан фарқимиз ана шунда, яъни саҳоба ва тобеъинларнинг фаҳмини маҳкам тутишдадир. Биз Қуръон ва суннатни Қуръон ва суннатнинг фаҳми билан бирга нақл қиламиз. Бошқалар эса Қуръон ва суннатнинг матни билангина чекланиб қолишди».

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

 

ТАШБЕҲ ЭЪТИҚОДИГА РАДДИЯ

Баъзилар Аллоҳ таолонинг «Раҳмон Аршга истиво қилди» оятидан (истиво сўзидан) «қарор топди» ва «ўрин олди», деган маъноларни чиқариб, «ташбеҳ» эътиқодига йўл очганлар. Уларга қуйидагича жавоб берилади:

1 - Аллоҳ таолонинг қадим (яъни, Ундан олдин бирор нарса бўлмаган) экани барчага маълум. Олам эса, ҳодис (яъни, яратилган)дир. Арш эса, оламнинг бир жузи ҳисобланади. Агар У Зот Аршга қарор топганида ҳодис нарсага тушиб қолган бўлар эди. Ҳолбуки, ҳодисга тушувчи нарса ҳам ҳодис (яъни, яратилган) бўлади. Аллоҳ таоло қадимдир!

 

Раддия: Марҳумлар эшитадилар.

Агар сўралса: Маййит зиёрат қилувчисининг гапларини ва дуо-ю саломларини эшитадими? ...

Жавоб;  Ҳа, маййит албатта эшитади. Бунга Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида далиллар етарли. Чунончи, икки саҳиҳ тўплам (Бухорий ва Муслим)да Пайғамбар алайҳиссаломдан собит бўлишича, ул зоти шариф айтганлар: “Қабрдан орқага қайтаётганларида уларнинг кавуш тақиллашини маййит эшитади”. Пайғамбар алайҳиссаломдан яна келган: “Ул зоти шариф Бадрда ўлганлар олдидан уч марта кетиб, яна қайтиб келдиларда, шундай дедилар: “Эй, Абу Жаҳл ибн Ҳишом! Эй, Умайя ибн Халаф! Эй, Утба ибн Рабиъа! Эй, Шайба ибн Рабиъа! Роббингиз сизга ваъда қилган нарсани ҳақлигини топдингизми? Бас, албатта мен роббим менга ваъд қилган нарсани топдим”. Буни Умар разийаллоҳу анҳу эшитиб, бундай деди: “Эй, Расулуллоҳ! Қандай эшитадилар ва қандай жавоб берадилар? Ахир, улар ўлимтик бўлиб қолганларку!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Нафсим яди қудратида бўлган зотга қасамки, улардан кўра сен айтганларимни эшитгувчироқ эмассан. Лекин, улар жавоб беришга қодир бўлолмайдилар”. Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобларга буюриб, Бадр майдонидан кетдилар.

 

ДЎСТ

Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини қоплади. Кейинроқ Абу Ҳафс раҳмат айтгани келди. Ибн Шубрума сўради:
- Нима нарса учун раҳмат айтмоқчисан?
- Менинг эҳтиёжимни қоплаган эдингиз.
- Раҳматга ҳожат йўқ. Кетавер. Агар бир дўстингдан ҳожатингни сўрасанг, у эса қодир бўлатуриб сенга моли ва жони билан ёрдам бермаса, намозга таҳорат қилгандек таҳорат қил, унга тўрт такбир жаноза намозини ўқи ва уни ўликлар сафига қўшиб қўявер!

 

Мазлумни дуоси

Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан, мардикор бозор деган жо

йга. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.
Унинг калондўмоғлиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг