Долзарб мавзу

Мазҳабсизлик энг хатарли бидъатдир

Бемазҳаблар “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида мазҳаблар бўлмаган. Шу боис бирор мазҳабга эргашиш бидъатдир” деб, бугун илмсиз ёшларни ўз домларига тортмоқдалар.
Улар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга тўғридан-тўғри эргашилади деб, мазҳаб имомларини саҳиҳ ҳадисга риоя қилмасдан, ўз ижтиҳодларини ҳадисдан устун қўядилар, дейишмоқда. Аслида, мазкур даъволар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг “мазҳаб”, “мужтаҳид”, “муқаллид” сўзларини тушунмасликлари оқибатида жоҳил бўлиб қолганлар.

 

Экстремизм ва терроризмнинг узаро богликлиги, фукароларда бу иллатларга карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш.

ХХ асрнинг иккинчи ярми –ХХI асрнинг бошига келиб диний фундаментализм, экстремизм ва терроризм муаммоси дунёдаги барча давлатлар учун ката таҳдидга айланди.

Шу боис, бу мавзуни тадкик этиш тобора кучайиб борди. Тадҳиҳотлар натижасида кўплаб терминлар пайдо бҳлди. Масалан, фундаментализм, исломизм, панисломизм, салафизм, халифалик, фанатизм,радикализм, экстремизм, терроризм, шаҳидлик камари, камекадзе,жиҳод,такфир ва бошқалар.

 

ТАФАККУР

Юнус алайҳис салом қиссасини ўқиб у ҳақида фикрга чўмдим. Ақлидан олдин қалби билан англайдиганлар учун ажойиб бир қисса.
У зотни кит ютиб юборгач бу балойи азим у зотга қайси тирқиш орқали кирганини қидирди. Хатони англаб етгач дарров Роббига тавба ва истиғфор айтди:
"Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан. Мен золимлардан бўлдим".

Қизиғи шуки, у зотга мусибат етиши билан сабабни ўзгалардан эмас, ўзидан қидирди. Тўғри, у зот пайғамбар, у зот маъсум. Маъсумлик пардаси сабабидан гуноҳ қилмаган. Аммо авло(энг яхши)нинг хилофини қилиб қўйган. Аллоҳнинг динини рашк қилгани учун қавми у зотни ёлғончига чиқаргач, уларга Аллоҳдан азоб сўраган. Юнус алайҳис салом қилган хатоларини аниқлагач, тезлик билан қайтган, тавба қилган.

 

Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган сохта салафийлар

Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.

 

ЯРИМТА ХУРМО БИЛАН БЎЛСАДА...

Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ ўз даврининг энг кўп ҳадис ёдлаган олими эди. Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: "Шуъба ҳадисда мўъминлар амиридир", дер эди.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ эса: "Бу замонда ҳадис илмида Шуъбага ўхшагани йўқ", дер эди.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ: "Агар Шуъба бўлмаганида Ироқда ҳадис илми билинмас эди", деган.
Имом Шуъба роҳимаҳуллоҳдан жуда кўпчилик дарс олган. Абдуллоҳ ибн Муборак, Суфён Саврий, Кисоий, Қози Абу Юсуф, Асмаъий, халифа Ҳорун ар-Рашид роҳимаҳумуллоҳлар унинг шогирдларидир.

 

Сохта даъватларга раддия.

Бугунки илм фан ва техника ривожланиш даврида ижтимоий тармоклардан файдаланишнинг хам урни бор десак муболага булмайди. Лекин хар нарсанинг яхши ва ёмон , фойдава зарар тамони булгани каби , бу ижтимоий тормокдан фойдаланишнинг,жамиятимиз ривожи , айникса келажак авлодни чиройли тарбия килишгафойдаси ва манфаати билан биргаликда , келажагимиз булган ёшларимизни , йулдан оздиришга . уларга сохта гоялардан иборат давомчиларнинг даъватларига алданиб колишларидек жамиятимизга зарар ва зиёнлар етаётгани хам хеч биримизга сир эмас . Айнан ушбу сохта даватчилар , бизнинг аждодларимиздан , бизгача етиб келган гузал Ислом динимизтаълимотлари . одоб –ахлокли , багрикенглик , кечиримлилик . инсонпарварликдек гўзал ғояларига зид ўларок , ўзларининг бузгунчи ғояларини амалга ошириш максадида Ислом дини никоби остида фаолият олиб бормокдалар. Анашундай сохда даъватчилардан ижтимоий тармоқда ўтириб ўргимчакка ўхшаш ин Қураётган шахслардан Махмуд Абдулмумин Абдуллоҳ Зуфар Абу Солоҳ каби сохта даватчиларни мисол қилиш мумкин , булар чет элда ўтириб ислом динингинг муқаддас тушунчалари бўлмиш Ҳижрат , Жиход , Такфир каби ибораларни ўз ўрнидан бошқа ўринларда қўллаб Қуръони каримдаги оятлар маъносини ва мазмунини натўғри талқин қилиб келмоқдалар. Биз бу ўзбек замон даъватчиларнинг даватларига муносабат билдирадиган бўлсок аввало бунинг давомли оқибатларини нималарга олиб келганини яқин шарқ мамлакатлари мисолида қўришимиз мумкин. Яқин тарихга бир назар солсак ўша ўзлари чақираётга Шомдавлатлида минглаган бегунох тинч аҳолининг нобут бўлиб кетганини, масжидлар , мадрасалар барбод қилинганини қўзга қўринган ислом умматининг уломалари Росуллоҳ С.А.Вга муносиб мерозхўрларининг шаҳид бўлганликларини кўришимиз мумкин. Бу қилмишликларнинг натижасида ўша ерда яшаб келаётган аҳолининг қанчаси очликдан нобуд бўлди, Қанчалари ўз давлатларини ташлаб кетишга яни хижрат қилишга мажбур бўлишди. Шй кунларда хам буларнинг гўёқи жиҳод барча мусулмонларга фарз қилингинини , шу сабаб ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кетаётган давлатларига боришлари ва қофирларига қарши уруш олиб боириши зарур экани ҳақидаги сохта даъватлари тарқатилмоқда. Бундай фитначиларнинг гўяки ушбу умматга жиҳодсиз хаёт йўқ каьби даволари алданаётган айрим ёшлар жиҳод руш олиб боирш экан деагн тор тасаввурлар билан Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилмоқдалар. Охир оқибатда эса ушбу алданганлар жангу жадалларда ўлиб кетмоқда. Ўзи билан Сурияга эргаштириб олиб кетган ёш турмуш ўртоқлари , опа-сингиллари наслди насаби наъмалиб жангари кимсаларга хотин бўлиб норасида гўдаклари оч нахор тарбиясиз холда сарсон саргардон бўлмоқдалар. Вахаланки Жиҳод арабчада жидду жахт ғайрат қилмоқ маъноларини англатади. Жиҳорд ўлим маъносида эмас Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юсага келган . Ислом динида шаръий масалаларда умум тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларга эргашишни рад этиш. “Мазҳаб” сўзи арабчада “йўл”, “йўналиш”, шаръий истилоҳда эса “диний масала бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўли” маъноларини билдиради.

 

МАСЪУЛИЯТДАН ҚЎРҚИШ

Амр ибн Ос розиёллоҳу анҳу олдин мушрик бўлганлар, сўнгра исломга кириб кўп фатҳларда иштирок қилганлар. Охирида Мисрга волий бўлганлар. Ана шу волийлик у зотни вафотлари яқин қолганида ташвишга солади. Қиёматдаги масъулиятдан қўрқадилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Муснад"ларида Абдурраҳмон ибн Шумосадан зикр қиладилар:
"Амр ибн Ос розиёллоҳу анҳуга ўлим яқинлашгач йиғлади. Шунда ўғли Абдуллоҳ сўради:
- Эй отажон! Ўлимдан қўрқиб йиғлаяпсизми?

 

АБУ МУИН НАСАФИЙНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Насаф азал-азалдан дунё илм-фани ва маданияти равнақига салмоқли ҳисса қўшган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Қадимий қўлёзма ва библиографик қомусий асарлар варақлаб кўрилса, бу баракали кентдан кўплаб олиму уламолар етишиб чиқиб, Насафий нисбаси билан самарали ижод қилганининг гувоҳи бўламиз.

 

Абул-Муъийн Ан-Насафийнинг калом илми ривожида тутган ўрни

Абу Муъин ан-Насафий калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшганлар. Аввало калом илми нималиги билан танишсак, “Калом – ислом илоҳиётининг илми ҳисобланиб, XII-асрда пайдо бўлган. Калом тарафдорлари мутакаллимлар деб аталади. Ушбу илм турли диний-сиёсий гуруҳлар, мисол учун, хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар кабилар пайдо бўлиши билан боғлиқ баҳслар натижасида вужудга келди ва тарқалди. Калом илми вақт ўтган сари тараққий топди. Айниқса, Насафий яшаган XI-асрнинг иккинчи ярми ва XII-аср бошларида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди”. Абу Муъин ан-Насафий мана шундай оқимлар кўпайиб, нотўғри ақидалари ҳар жойда илдиз отиб бораётган бир пайтда ижод қилиб, уларнинг илдизларига болта урдилар. Уларга қарши раддиялар бериб, уларни мот этдилар.

 

Миссионерлик – кшилар ўртасида келишмовчилик ва можароларни келтириб чиқаради.

Узоқ асрлар давомида юртимизда меҳр-мурувват ва оқибат, эзгулик ва яхшилик, тинчлик ва дўстлик ғояларига асосланадиган, уларни тарғиб этадиган турли динларга эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келган. Хусусан, қадимдан диёримизда ислом, насронийлик, иудаизм каби динлар ёнма-ён мавжуд бўлиб келган. Йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагоглар фаолият кўрсатгани, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида ҳам улар ўртасида келишмовчилик ва  можаролар бўлмагани бунинг тасдиғидир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг