Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МУҲКАМ ВА МУТАШОБЕҲ

 
 

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин кишининг муҳкам (яъни, унда ҳукм очиқ-ойдин баён этилган) хужжатларга эргашиши ва ушбу хужжатларнинг тақозосига кўра Аллоҳ таолога нисбатан ақийдасини бино қилиши зарур эканини баён қилган. Муташобеҳ хужжатларни эса, муҳкам хужжатларнинг давомидан келтирди.

Чунки, муташобеҳ хужжатларни англаш ва улардан ирода қилинган маънодан воқиф бўлиш муҳкам хужжатларга боғлиқдир. Шунингдек, Аллоҳ таоло очиқ-ойдин ва равшан бўлган муҳкам хужжатлар борасида ўзини жоҳилга солиб, маънолари яширин муташобеҳ хужжатларга (тўғридан-тўғри) эргашиш ва уларни ўзича тафсир қилишдан қаттиқ огоҳлантирди. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: «У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар» (Оли Имрон сураси 7-оят). Ушбу оятга биноан мусулмонларнинг барчаси ушбу Қуръоний (муташобеҳ) хужжатларнинг зоҳири тақозо қиладиган макон, аъзолар, бўлаклар ва ҳодис (яъни, пайдо қилинганлик) аломатлари каби маънолардан Аллоҳ таолони танзиҳ қиладилар, яъни поклайдилар. Бунда мусулмонлар ушбу маънога (яъни, муташобеҳ хужжатларнинг зоҳирига эргашмасликка) далолат қиладиган муҳкам хужжатларга асосланадилар ва Аллоҳ азза ва жалланинг буйруғига ва У Зотнинг муташобеҳ хужжатларнинг зоҳирига эргашишликдан ва уни равшанлатувчи муҳкам оятни тарк қилиб, (муташобеҳнинг) таъвилига киришишликдан огоҳлантиришига итоат қиладилар.

«Арконул иймон» («Иймоннинг рукнлари») асаридан, Шайх Ваҳбий Сулаймон Ғовчи роҳимаҳуллоҳ. «Муассасатур рисала» нашриёти, 18-Б.

Изоҳ: «Муҳкам» сўзи маҳкам, очиқ-ойдин, бошқа ёққа буриб бўлмайдиган, деган маънони англатади.
«Муштабоҳ» сўзи эса, ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деган маъноларни билдиради.
Қуръони Карим оятлари муҳкам ва муташобиҳга бўлинади.

Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

Хайрулла домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 06/12/2021 12:16;   Кўрилганлиги: 636
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/muhkam-va-mutashobeh
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 06:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг