ИМОН-ЭЪТИҚОД МУСТАҲКАМЛИГИ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, Янги Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларида инсоннинг эътиқод эркинлиги, қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш яққол ўз ифодасини топмоқда.
Айни кунларда юртимизда Конституциямиз қабул қилинган сана кенг нишонланмоқда. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти мужассам, десак айни тўғри гапни айтган бўламиз. Чунки, унда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан Давлатимиз Раҳбари амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини “Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон” деган юксак тамойилга қаратмоқдалар.
АВЛИЁЛАР КАРОМАТИ ҲАҚ
Саййидимиз Жалолуддин Суютий роҳимаҳуллоҳнинг ходими Муҳаммад ибн Али Ҳаббок айтади:
“Бир куни шайх Суютий билан Мисрдаги Муқаттам тоғидаги шайх Абдуллоҳ Жуюший мақараси олдидаги хонақоҳда эдик. Шайх Суютий қайлула вақтида менга деди:
-Аср намозини Маккада ўқишни истайсанми. Аммо шарти шуки, буни ўлгунимча инсонлардан яширасан?
Мен:
-Ҳа, дедим.
МУҲКАМ ВА МУТАШОБЕҲ
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин кишининг муҳкам (яъни, унда ҳукм очиқ-ойдин баён этилган) хужжатларга эргашиши ва ушбу хужжатларнинг тақозосига кўра Аллоҳ таолога нисбатан ақийдасини бино қилиши зарур эканини баён қилган. Муташобеҳ хужжатларни эса, муҳкам хужжатларнинг давомидан келтирди.
ЗАВҚ-ШАВҚ ВА ШИЖОАТ – ИНСОНИЙ ХИСЛАТ
Инсон завқ-шавқ ила бир нарсани амалга оширдими, пухта ва сифатли чиқади. Қолаверса, шижоатли шахс Аллоҳ хохласа кўп нарсага эришади. Шунингдек, халқимизда “Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик”, деган ажойиб мақол бор. Аммо меҳнат қилиш учун ҳам кишида илм, ақл, фаҳму фаросат, завқ-шавқ, шижоат бўлиши керак. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 172-оятида “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” деб марҳамат қилган.
Демак, меҳнатимиз завқ-шавқ, шижоат, ҳалоллик асосида бўлиши ва поклик мезонида ўлчанишлиги керак экан.
Буюк фатҳ аввалидаги синов
Фотиҳ Султон Меҳмет Константинопол (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.
Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: «Мен сенга бу нарсани сотиб байʼ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ», деб жавоб қайтарди.
ТАКФИР ТУШУНЧАСИ
Аввалам бор, бу иборага тўхталадиган бўлсак араб тилидаги “куфр” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “инкор қилиш”, “тан олмаслик” – деган маъноларни англатади.
Истилоҳда эса икки маънони билдиради. Биринчи маъноси Аллоҳ ва унинг расулига итоатсизлик қилиш. Иккинчи маъноси берилган неъматларни инкор қилиш, яъни ношукурчилик қилишдир.
Қуръони каримда куфр лафзи бир неча маънони англатади. Баъзи оятларда куфрдан мақсад, кишини ислом динидан чиқарадиган куфр бўлса, баъзи оятларда эса кишини ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади.
Тарбияда,рўзғор ишларида ота-она ибрати
Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасидан олдин бошланади.Фарзандларини чинакам имонли,солиҳ,диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун имони бут,солиҳа,диёнатли,инсофли,гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак.Бу иш бола тарбиясига қўйилган илк қадамдир.Фарзанд туғилиши билан бу улуғ неъмати учун Аллоҳ таолога кўп мақтов ва шукроналар айтиш,ушбу хурсандчиликни бошқалар билан баҳам кўриш,боланинг қулоғига азон айтиш,унга чиройли,маъноли исм қўйиш,биринчи кунданоқ уни ҳалол йўл билан ризқлантириш ҳамда гўзал одоб бериш фарзанд тарбиясидаги асосий талаблардандир.
ХАТОЛАРНИ ТЎЗАТИШНИ ПАЙҒАМБАРОНА ЙЎЛЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдик, бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, ҳалок бўлдим», деди. «Нима бўлди?», дедилар. «Рўзадор ҳолимда аёлимга қўшилиб қўйдим», деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қул озод қила оласанми?», деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Узлуксиз икки ой рўза тутиб беришга қодирмисан?», деб сўрадилар. «Йўқ», деди. «Олтмишта мискинга таом бера оласанми?», дедилар. «Йўқ», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жим туриб қолдилар. Шу орада у зот ҳузурларига бир сават хурмо олиб келиб қолинди. «Савол сўровчи қаерда қолди?», деб сўрадилар у зот. «Шу ердаман», деди ҳалиги киши. «Шуни олгин-да, садақа қилиб юбор», дедилар.
Мазҳаблар – қуръон ва суннат махсулидир.
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечимини у зотнинг ўзлари баён қилар эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин одамлар билмаган нарсаларини асосан саҳобалардан сўрар эдилар. Гохида учраб турадиган қийин масалаларни ечиш учун энг билимдон сахобалар йиғилиб маслахат қилишар ва фатво беришарди. Кейинчалик сахобалар яшаш учун турли юртларга кўчиб кетдилар. Одамлар ўзлари сухбатига етишган олим сахобаларнинг фатволарига амал қилишарди. Ўша даврнинг марказий шахарлари – Мадинада Абдуллоҳ ибн Умар, Куфа шаҳрида Абдуллоҳ ибн Масъуд, Маккада Абдуллоҳ ибн Аббос, Мисрда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анхумларнинг фатволарига амал қилинвади. Айнан мана шу даврларда сахобалар мазхаби шаклланганини кўриш мумкин. Шундан кейин бу зотларнинг шогирдлари уларнинг ишларини давом эттиришди. Фатволарнинг асосий қисмида ўз имомларига эргашадилар ва уларнинг мазхабларини қўллаб-қувватлайдилар. Замонлар ўтиши билан йигирмага яқин мазхаблар ичидан фақат буюк тўрттаси қолди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, хозирда кўп такрорланаётган “Динда мазҳабларга эргашиш йўқ”, “Саҳобалар даврида мазҳаблар бўлмаган” каби пуч даъволарга мутлақо илмий асос мавжуд эмас. Сахобалар даврида ҳам мужтахид саҳобалар мазхаби бор эди. Сахобалар мазҳаби асосида хозирга қадар етиб келган тўртта фиқхий мазхаблар сақланиб қолди. Мазҳабга эргашиш – қуръон ва суннатни қўйиб шахсга эргашиш эмас, балки айнан қуръон ва суннатга эргашиш саналади.
Миссионерликнинг салбий оқибатлари давоми 2 қисм
15-16-асрларда Испания ва Португалия мустамлака империялари ташкил топгач, миссионерлик католик черкови доирасида ўз фаолиятини кучайтириб, янги ерларнинг забт этишнинг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилган. Католикларнинг турли йўналишларига мансуб миссионерларнинг ошкора ёки махфий равишда Америка, Африка халқларини забт этишда қатнашганликлари бунга далил бўла олади. Африка халқлари орасига борган миссионерлар ҳақида кейинчалик маҳаллий аҳоли шундай деган: “Булар бизни ерларга келган пайтда, бизнинг қўлимизда катта-катта ерлар ва олтинлар бор эди, уларнинг қўлларида эса Инжил борэди. Орадан вақт ўтиб, уларнинг қўлларида катта-катта ерлар ва олтинлар, бизнинг қўлимизда эса фақатгина Инжил қолди.”
ХАДИЧА ОНАМИЗНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДА ТУТГАН ЎРНИ
Хадича розияллоҳу анҳо ислом оламида муқаддас саналган ер Маккаи Мукаррамада туғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари бўлиб, ўша ҳудудда вафот этди.Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашия Асадия “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми бўлмиш Қурайшнинг энг эътиборли оиласида таваллуд топган. Унинг ота тарафидан насл насаби Қусайда Пайғамбаримиз насаби билан бирлашади. Она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан катта боболари Луайда бирлашади.
Сохта салафийликга раддия
Маьлумки, "Аҳли Сунна вал-Жамоа "эьтиқодига кўра, арконлари бешта :Имон, Номоз, Рўза, Закот, Хаж. Сохта салафийлик эса, "Жиҳод-олтинчи аркон ва жиҳод қилиш ҳар бир мусулмон учун фарз айндир", деган ғояни илгари суради. Жиҳоднинг аввола ва асосан қуролли кураш сифатида талқин қилиниши экстремизм ва терроризмнинг янгича шакл ва мазмун касб этишга олиб келди.




















