Исломда фарзанд тарбияси
Меҳрибон Роббимиз ўз бандаларига беҳисоб неъматларни беминнат бериб қўйган зотдир. Ана шу неъматлар ичида фарзанд неъмати энг улуғидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Фарзанд Аллоҳ томонидан бандаларига берилган энг улуғ неъмат бўлиши баробарида Аллоҳнинг омонати ҳамдир. Шундай экан ота-она буни қадрига етмоқлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини чуқур ҳис этишлари лозим бўлади. Зеро Пайғамбаримиз С.А.В марҳамат қилиб айтадилар “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди.” Шундай экан ҳар бир ота-она фарзандларини одоби – ахлоқи, таълим тарбиясига жиддий ёндашмоқлари лозим. Уларнинг одоби, ахлоқи, маънавий ва жисмоний тарбияси доимо ота- онанинг диққат эътиборида бўлиши лозим. Чунки ота боболаримиздан қолган “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл бежизга айтилмаган.
Исроф – ризқ заволи
“Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар.
Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас.”
(Аъроф сураси, 31 сура).
Муқаддас Ислом дини инсониятни ҳамиша эзгуликка, ҳалолликка, бахту саодатга чорлайди. Ҳаётимизни тартибли қилиш учун Ислом динига мурожаат қиламиз, унинг кўрсатмаларига имкон қадар амал қилишга уринамиз. Динимиз қайтарган ишлардан иложи борича йироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Шундай қайтарилган амаллардан бири Исрофдир.
Ҳанафий мазҳабида “Такбири таҳрима” ва қўл боғлаш
Намоз “Аллоҳу акбар”, деб такбир айтиш билан бошланиши барчамизга маълум. Кейинги вақтларда турли сабабларга кўра, ушбу такбир айтилаётганда “қўллар қай даражада кўтарилади ва қандай тутилади?”, деган саволлар кўп учрамоқда. Чунки, мазҳабларда такбир айтилаётганда қўлларни кўтарилиш даражасида икки хил фикрлар мавжуд. Ҳанафий мазҳабига кўра, намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва “такбири таҳрима” айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Мазҳабсизлик динсизликка йўл
Мазҳабсизлик исломдаги маълум бир ақидавий ёки фиқҳий ҳукм ҳамда мазҳабларга амал қилишни инкор этишдир.
Манбалардаги арабий истилоҳда «ла мазҳабиййа» атамаси мазҳабсизликни билдиради.
Мазҳабсизлик ғоясининг тарғиб қилувчи сифатида мисрлик Муҳаммад Абдуҳ (1849-1905)ни кўрсатиш мумкин. У мазҳаб мужтаҳидлари ёки муфтийларининг фатволарига амал қилган ҳолда тақлидни рад этади. Мусулмон биродарлар асосчиси Ҳасан Банно (1906-1949) ва бошқалар мазҳаб шарт эмас деган қарашларни илгари сурдилар. Шунингдек, мазҳабсизликнинг юзага келишида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг (1703-1792) фатволари ҳам таъсир кўрсатди. У мазҳабларни инкор этиб, Қуръон ва Суннат матнларидан тўғридан-тўғри ҳукм олишга чақирди.
Экстремизм ва ундан кўзланган мақсад
ХХI асрнинг глобал муаммосига айланган халқаро терроризмга қарши кураш ҳануз долзарблигича қолмоқда. Террорчиликка ихтисослашган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар фаолият кўламини кенгаймоқда. Афсуски, халқаро террорчилик хавфининг ўсиши бегуноҳ инсонлар кўраётган жисмоний ва маънавий зарарнинг ортиб бораётганлигида намоён бўлиб бормоқда. Эндиликда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи куч сифатида халқаро экстремизм ва террорчилик жаҳон саҳнасига чиқмоқда.
Аллоҳдан қўрқувчи энг тақводорлар савдогарлар бўлиши керак....
Инсоният борки савдо-сотиқ бор, халқлар ўртасида ўзаро олди-берди муносабатлари мавжуд. Албатта, бошқа касблар қатори тижорат билан шуғулланувчилар ҳам бу касбни сиру синоатини, шаръий ҳукмларини билмоғи лозим.
Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга тарғиб қилади. Бу муносабатлар ичида савдо-сотиқ алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, ислом бир нарсани ҳаром қилса, унинг муқобилига ҳалол нарсани ҳам тақдим этган. Жумладан, рибони ҳаром қилган бўлса, тижоратни ҳалол қилган. Агар тижоратчи тўғри савдо-сотиқ қилса, бу касб ниҳоятда шарафли касбдир. Абу Саид розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгуй, омонатдор тижоратчи набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир” дедилар. Бу мақомга эришмоқлик учун ҳар бир тижоратчи савдо-сотиқдаги шаръий ҳукмларни билмоғи лозим.
МИССИОНЕРЛИК ТАЬСИРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ
Мссионелик ҳақида сўз борар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маьносини тушуниб олиш зарур.
Ушбу сўз лотин тилида “миссио” феьлидан олинган бўлиб, “юбориш”,”вазифа топшириш” дегани, “миссионер” сўзи “вазифа бажарувчи” деган манони билдиради.
Ёшларни ижтимоий иллатлардан асрайлик
Бугунги кунимизда мобил телефонлар ва интернет ҳаётимизга шундай кириб келдики уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Шу билан биргаликда интернетда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлар ҳам ривожланди. Кўпчилигимиз бу тармоқлардан фойдаланамиз бу жуда яхши албатта, лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки, айнан мана шундай тармоқлар орқали оилалар бузилиб кетяпти, ёшларимизнинг тарбияси бузиляпти ва энг ачинарлиси бузуқ ниятли ғаламис кимсалар бу тармоқларни қармоққа айлантирмоқдалар.
Сабр набий ва солиҳларнинг сиймосидир
Ҳақиқий муслим ва муслималарга хос фазилатлардан бири ҳар қандай ҳолатда ҳам чиройли сабр қилишдир. Зеро, ислом уламолари сабр имондан еканини таъкидлайдилар.
Aллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Муззаммил” сураси, 10-оятида “Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк етинг!”, дея марҳамат қилади.
Либос – аёл кишининг кўркидир
Қуръони каримда инсонга ўзига қараб қалбини зикруллоҳ билан поклаб юриш, гуноҳга бошловчи хаёлларга берилмаслик, танасини ва кийимларини озода тутиш амр этилган. Аммо айримлар руҳининг гўзаллигига оро бериб, ташқи қиёфасига эътибор қилмайди, бошқаси эса бунинг аксини қилиб танасини безайди ва қалб гўзаллигига мутлақо эътиборсизлик қилади.
Ислом динида ахлоқий ва ҳиссий гўзалликнинг уйғунлиги муҳим саналади. Буни Жамолиддин Румий ҳазратлари “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл”, дея жуда ҳам чиройли тушунтирган. Бошқача қилиб айтганда, динимиз инсонларга чиройли кийинишни тақиқламайди, аксинча, шунга даъват этади. Аммо бунда ҳаддан ошилса, кибрга йўл қўйилиши мумкин.
ТИНЧЛИК – ХОТИРЖАМЛИК ВА САЛОМАТЛИК НЕЬМАТИ
Ҳаммамизга яхши маьлумки тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг энг буюк неьматларидан биридир. Шу боис ҳам Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадислариинг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неьмат эканини таькидлаб, шундай деганлар, “Икки неьмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У- хатиржамлик ва сиҳат-саломатлик” дир. (Имом Бухорий ривояти).
Сохта салафийлардан биз доимо огоҳ ва хушёр бўлишимиз керак
Бугунги салафийлар ўзларини гўё аввалги “салафлар”га эргашаётганини даъво қилишмоқда. Аслида ҳақиқий солиҳ салафлар давридан кейин яшаган мусулмонларга “салаф” ёки “салафийлар” деб нисбат бериш мантиқан тўғри эмас.
Сохта салафийларнинг ижтимоий хавф-хатарлари жуда кўп бўлиб, бу хавф-хатарлар қуйидагилардир.
Айниқса ёшларни турли ботил ғоялар билан ўз қармоғига илдириб, уларни сафига қўшиб олиш.
		
																								
				
				
				
				
				
				
				
				
				
				
				
				


















