Хабарлар

ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИЛИКЛАРИ 2019 йилда Ўзбекистонда нечта масжид очилди?

Масжидлар – мўмин мусулмонлар учун энг муқаддас ва қадрли жой ҳисобланади. Фақатгина ибодат маскани сифатида эмас, ўзаро меҳр оқибат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик ришталарини боғловчи жой сифатида ҳам эътиборга моликдир. Шунга кўра масжидларни бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаб гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амаллардан ҳисобланади.

 

Ўзбекистонда 2019 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканини биласизми?

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2019 йил давомида энг кўп қўйилган исмлар ҳақида маълумот берди. Агентлик хабарига кўра, 2019 йил давомида республикада янги туғилган чақалоқларга Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.

 

Муфтий ҳазратлари “Эл юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар

Узоқ йиллардан буён диний фаолият билан шуғулланиб келаётган, муқаддас ислом динимиз маърифатининг толмас тарғиботчиси, юртимиз масжид ва мадрасалари диний таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш, халқимизга диний маърифатни етказишда узоқ йиллардан буён меҳнати сингиб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун, 6 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Эл юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар.

Ушбу мукофат билан Ўзбекистондаги барча мусулмонлар номидан муфтий ҳазратларини муборакбод этамиз.

 

Навбатдаги Самарқандлик зиёратчилар жўнаб кетишди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

 «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Албатта, у (умра) унинг (ҳажнинг) Аллоҳнинг Китобидаги дугонасидир. «Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг», деди».

 

Таъзия изҳор қиламиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, Имом Бухорий жоме масжиди ва барча имом-хатиблар Пайариқ туман “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди фидоий ходими (мутаваллиси) Донияров Мақсуджоннинг (1981) вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча динимиз йўлида қилган хайрли ишлари ҳамда солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

(Жаназо номози Иштихон тумани Метан массиви яқинидаги Охунбобоев маҳалласи Қирқой қишлоғида соат 14:00да ўқилади)

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Самарқанд туманида Ёш китобхон маскани фаолиятини бошлади

Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрор Валий” маҳалласида “Ёш китобхон маскани” номли кутубхона ўз фаолиятини бошлади.

 

Ислом дини аёлни олий мартабага кўтарди

Мозийга назар соладиган бўлсак, жоҳилият даврида аёлга бўлган муносабат ниҳоят даражада аянчли эди. Дунёнинг барча ерида аёл зоти камситилган, хўрланган, қул сифатида сотилган, сотиб олинган, уларнинг ҳеч қандай моддий ва маънавий ҳуқуқи бўлмаган. Ҳатто туғилган қиз бола чақалоқлар тириклай кўмиб юборилган

 

Пайғамбаримиз (алайҳи салом)нинг туялари чўккан муборак жой

Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: 

 

Ҳарбийлар билан “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд вилоят вакиллиги “Оила” ИАТ маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Марказий Ҳарбий округда “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” шиори остида ўтказиладиган  “Оила -муқаддас даргоҳ” тадбири замирида уйланмаган ҳарбий хизматчиларни бўлажак умр йўлдошини танлашда йўл-йўриқлар бериш, ҳарбий хизматчилар оилаларини жамиятда нуфузини ошириш, маънан соғлом оилаларда баркамол ёш авлодни тарбиялаш каби эзгу мақсад мужассамдир.

 

Ургут туманида Отинойилар меҳнати сарҳисоб қилинди

Отин-аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган.

 

Чекка ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолияти билан танишув бўлди

Ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш- бугунги куннинг талабидир.  Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш эса диний соҳа вакиллари, айниқса, имом-хатиблар фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ.

 

Жомбой туманида 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Бугун, 25 декабрь куни Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари, Жомбой туман “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Х.Саттаров бошчилигида эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан Жомбой туманидаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларидан 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида  тумандаги барча масжид имом хатиблари иштирок этди. Бу билан болажонлар ва уларнинг яқинлари қалбига сурур бағш этилди. Ҳолбуки донолардан “Муҳтожларга ёрдам беришни эртага сурманг, зеро сизга ёки унга эртага нима бўлишини билмайсиз”, деган ҳикматли нақл бор. Яхшилик, савоб амалларни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим.

 

 

Самарқанд вилояти уламолари Метрополитен қурилишида вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида 6 нафар юртдошларимиз қурбон бўлган эдилар.

 

Эътибор масъулият юклайди

Йил ўз якунига яқинлашиб борар экан, ўтаётган йилни сарҳисоб, фаолиятларни танқидий ва ижобий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, эришилган муваффақият ва камчиликларни ўрганиш, бу борада мақсадли режалар тузиб, келгуси йил учун мусатҳкам пойдевор тайёрлаш ишлари ҳам бошланади. Оқдарё, Иштихон туманларида фаолият юритаётган отинойиларнинг ҳам йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб утди. Унда отинойилар томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақиятлар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, келгусида отинойилар олдида турган масъулиятли вазифалар белгилаб берилди. Ушбу туманларнинг бош отинойилари туман бош имом-хатиблиги билан ҳамкорликда йил давомида фаол ишлаган отинойиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.

   Бундай эътибордан отинойиларимизнинг кўнгиллари тоғдек ўсди ва бу уларнинг зиммаларидаги масъулиятларини янада оширишини эътироф этишди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг