Хушхабар: Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ иш бошлади
Муҳтарам юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борадаги ўз саволларига ушбу колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба). Ушбу 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.
Дарҳақиқат, Ислом илм-маърифат динидир. Инсон ўзи билмаган нарсасини сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ эса шундай деганлар: "Шаръий илм дин демакдир. Динингизни кимдан олаётганингизга эътибор қаратинг!".
Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани барчамизга муборак айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Самарқандда Муфтий ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси авф этилган фуқаролар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганларнинг 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Муфтий ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Каттақўрғон, Нарпай, Иштихон туманларидан авф этилган 4 нафар фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамияти, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, шукр қилиб, ота-оналарининг дуосини олган ҳолда, жамият ва динимизга хизмат қилишга чақирдилар. Шундан сўнг муфтий ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий адабиётлар ҳамда “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан озиқ-оват маҳсулотлари уларга совға қилинди. Уларнинг оилаларидаги ҳозирги каби хурсандчиликлар доимий бўлиши, тинчлик-осойишталик неъмати, она юрт қадрига етиб, шукроналик билан ҳаёт кечириш, фарзандларнинг ҳаловатини кўришларини тилаб дуои хайрлар қилинди.
Самарқанд ташрифи давом этмоқда.
Муфтий ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ироқдан қайтарилган болалар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари юртимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, соҳага тегишли вазифларнинг ижроси, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишиб, имом-хатиблар билан суҳбатлашмоқда. Шунингдек, сафарлар давомида аҳоли вакиллари билан учрашувлар, турли хайрия ва саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.
Умрачилар Самарқандга етиб келди
Умра зиёратини адо этган Самарқандлик 229 нафар зиёратчилар бугун, 11 декабрь куни Самарқандга етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида яқинлари иштирокида кутиб олинди. Зиёратчиларнинг барчаси соғ-саломат, кайфиятлари кўтаринки руҳда. Шу кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога шукроналар келтирмоқда.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала ибодат ва зиёратгоҳларингизни ижобат айласин!
Авф этилганларнинг муаммолари тингланди
Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганлар орасида 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 14 нафар авф этилган шахслар ва уларнинг яқинлари билан учрашди. Ушбу тадбирда ЎМИ Самарқанд вилоят вакили Зайниддин Эшонқулов ҳам иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилмоқда
Айни пайтда Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда. Вилоятдаги барча ташкилотлари раҳбарлари қаторида вилоят бош имом хатиби З. Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н. Исломов ҳам мазкур қабулда иштирок этиб, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этишда фаол ҳаракат қилишмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Самарқандлик навбатдаги зиёратчилар гуруҳи Умра сафарига кузатиб қўйилди
Хабарингиз бор Умра зиёратига ватандошларимизнинг боришида чекловлар бекор қилиниб, эндиликда умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлган эди. Шунга биноан ҳар ўн кунда вилоятмиздан зиёратчилар Умра сафарига йўл олмоқдалар. Бугун, 10 декабь куни Самарқанд вилоятидан навбатдаги 4 та гуруҳда 196 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўлга чиқди. Ушбу гуруҳларга тажрибали, илмли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Вилоятмизнинг барча туманларидан зиёратчилар куннинг аввалида вилоят вакиллиги биносига йиғилдиилар. Шундан сўнг сафаролди хайрлашуви ва дуолар қилиниб, муборак сафарга кузатиб қўйилди.
Умра зиёратида улкан ажру савоблар бор. Байтуллоҳнинг атрофида тавоф қилиб айланар экан уларнинг ҳар бир қадамига бир ҳасана ёзилиб, биттадан гуноҳлари ўчириб борилади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:
“Кимки Байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади” (Имом Аҳмад).
Аллоҳим, барча яхши ният билан сафарга отланган ва умра ибодатларини адо этиб қайтаётган юртдошларимизнинг ибодатларини қабул қилсин!
Отинойиларнинг навбатдаги малака ошириш ўқувлари вилоят вакиллиги биносида бошланди
Олдин хабар берганимиздек Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан отинойлар учун ташкил этилган ўқув курси Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи биносида олиб борилаётган эди. Ўқув машғулотлари 2019 йил 16 сентябрьдан бошланган бўлиб, ҳар бир гуруҳ 2 ҳафта мобайнида 72 соатлик машғулотларда иштирок этиб келмоқда.
Президент 92 нафар маҳбусни афв этди. Улар орасида диндорлар ҳам бор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.
Тошкент шаҳридан келган имом-хатиблар Самарқанд вилоятидаги масжидларда Жума намозларини адо этиб бердилар
Юртимизда барча жабҳаларда ислоҳотлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Жумладан, диний соҳада ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани барчамизни хурсанд қилмоқда. Ушбу кунларимизга шукроналик келтириш, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл моҳиятини тушиниб етиш борасида суҳбат қилиш учун Мамлакатимизнинг таниқли уламолари, тажрибали имом-хатиблар чекка ҳудудлардаги масжидларда жума намозларини ўқиб, маъруза билан иштирок этишлари анъана билан давом этиб келмоқда.



Муфтий ҳазратлари Урганчдаги мадрасанинг янги биноси лойиҳаси билан танишдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан танишиб, устоз ва талабалар билан мулоқот қилдилар.
Муфтий ҳазратлари бошчиликларидаги аввал ушбу мадраса учун ажратилган янги бинонинг таъмирлаш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар ва ўзларининг муҳим тавсияларини бердилар.
Ташриф доирасида барча мударрис ва талабалар билан муфтий ҳазратлари суҳбат ўтказиб, Ҳақ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, диний ва дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаш, келгусида халқимиз ва динимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидладилар.
Айниқса бугунги кунда дин номидан жиноят қилаётган тоифаларга қарши курашиш учун зарур илмларни пухта ўрганиш ва уларнинг нотўғри даъволарида раддия бериш қобилиятига эга бўлиш энг долзарб вазифалардан эканини алоҳида қайд этдилар.
Учрашувда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан устоз ва талабаларга Қуръони карим китоблари туҳфа этилди.
Авиаҳалокатга учраган оилаларнинг яқинларига таъзия изҳор этилди
Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши ҳалок бўлган эди. Асли Ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.
Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Самарқандда
Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун меҳмонлар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, табаррук зиёратгоҳ ва тарихий обидалрни зиёрат қилди. Жумладан, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Бундан ташқари меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида ҳам бўлдилар. У ерда Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари зиёрат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.
Меҳмонлар марказ музейида бўлдилар. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари билан суҳбатда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан тилга олинди. Мартабали меҳмонларнинг зиёрат ва ташрифи давомида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов уларга ҳамроҳлик қилди.
“...Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”
Аллоҳ таоло инсониятни беҳисоб неъматлар билан силаган. Улар орасида инсон учун энг бебоҳоларидан иккитаси сиҳат саломатлик ва ҳотиржамликдир. Аллоҳ таоло баъзи бандасига беморлик дардини беради. Мана шундай ҳолларда мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлиши учун бир-биридан хабар олиб турмоғи лозим. Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: “Бир одам бемор кишини нафақат Аллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Аллоҳ таоло у ҳақда шундай дейди: “Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг”.
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда
Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.




















