Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Навбатдаги Самарқандлик зиёратчилар жўнаб кетишди

 
 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

 «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Албатта, у (умра) унинг (ҳажнинг) Аллоҳнинг Китобидаги дугонасидир. «Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг», деди».

 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда умрани ҳажга қўшиб зикр қилган. Бу умранинг қанчалар улуғ ибодат эканлигига ёрқин далил бўла олади. 

Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани тугал адо этишга буюриб:

«Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг», деган.

Умра эса луғатда «зиёрат» ва «ободлик» маъноларини билдиради. Ислом шариатида эса Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиб бажариладиган махсус зиёратга айтилади.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳаж ва умранинг фарзларини, шартларини тугал, бенуқсон қилиб, Аллоҳ учун адо этишга амр қилмоқда.

Шу билан бирга, унда ҳаж ёки умрани ният қилиб, ибодатни бошласангиз, охирига етказинг, деган маъно ҳам бор. Бу илоҳий амрга биноан, ҳаж ёки умрани ният қилиб, эҳромга кирган ҳар бир мусулмон уни охиригача мукаммал адо этишга уринади. 

Шу амалларни ният қилган ҳолда 30 декабрь душанба куни Умра ибодатини адо этиш учун отланган  Самарқандлик 244 нафар зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетишди.
Сафар олдидан Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин  домла Исломов томонидан зиёратчиларга Умранинг мазмун-моҳияти, шартлари ҳамда адо қилиш тартиб ва одоблари тўғрисида зарур маълумотлар берилди.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/12/2019 12:47;   Кўрилганлиги: 1050
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/navbatdagi-samarqandlik-ziyoratchilar-jonab-ketishdi
Чоп этилган вақт: 13/05/2024 10:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг