Жомбой туманида 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди
Бугун, 25 декабрь куни Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари, Жомбой туман “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Х.Саттаров бошчилигида эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан Жомбой туманидаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларидан 11 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида тумандаги барча масжид имом хатиблари иштирок этди. Бу билан болажонлар ва уларнинг яқинлари қалбига сурур бағш этилди. Ҳолбуки донолардан “Муҳтожларга ёрдам беришни эртага сурманг, зеро сизга ёки унга эртага нима бўлишини билмайсиз”, деган ҳикматли нақл бор. Яхшилик, савоб амалларни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим.
Х.Саттаров - Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари,
Жомбой туман “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 25/12/2019 11:16; Кўрилганлиги: 1085
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 21:30