Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд туманида Ёш китобхон маскани фаолиятини бошлади

 
 

Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрор Валий” маҳалласида “Ёш китобхон маскани” номли кутубхона ўз фаолиятини бошлади.

Марказий кўчанинг бўш турган бекатида ёш китобхонлар учун Республикамиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара бадиий адабиётлар, луғат ва маълумотномалар, болалар адабиётларидан иборат китоблар ўрин олган зиё маскани ўрин эгаллади. Ушбу хайрли ишни амалга оширган тадбиркор болажонлар бу ерда китоб мутолаа қилиб, ўзларининг билимларини оширишлари, келажакда етук инсонлар бўлиб, вояга етишлари учун сайъ ҳаркат қилганини таъкидлади.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Самарқанд туман бош имом-хатиби Б.Шарипов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, ўқувчи ва устозлар иштирок этди. Баҳодир домла ушбу масканни барпо қилишда ўз ҳиссасини қўшган, ундан истифода оладиганларнинг барчаларини ҳақларига дуои хайрлар қилиб, болажонларга дастхати ёзилган китоблар совға қилди.  

Жаҳонгирхон Аброров  ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот котиби


Киритилган вақти: 27/12/2019 16:54;   Кўрилганлиги: 1243
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-tumanida-yosh-kitobxon-maskani-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 13/05/2024 02:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг