Хабарлар

Президент Фармони билан 113 нафар фуқаро афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

Тошкент ислом институтида кундузги ва модуль таълими йўналишлари учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича маълумот

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Жойларга ташриф давом этмоқда...

Бугун, 27 август эрта тонгдан Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманида жойлашган, яқинда миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос қуриб битказилган  “Чубин” жоме масжидининг янги биносига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят бош имом-хатиби бу даргоҳда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

 

АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

 

МУБОРАК АШУРО ОЙИНИНГ МУБОРАК ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳозирги ойларимизни номлари тақвимларда «муҳаррам» деб ёзилсада, бизни доно халқимиз неча асрлардан бери бу ойларни «ашуро» (араб т. «ўн кунлик») ойи деб улуғлаб келган. Шунинг учун ҳам шундай  улуғ, муқаддас, фазилатли ойларнинг ҳурмат-шарофатларидан, муқаддас пок Ислом динимизга бўлган беқиёс меҳри юзасидан, пайғамбарларимизга бўлган камоли эҳтиромидан ва чексиз ҳурматидан ота-бобокалонларимиз ўзларининг шакардан ширин фарзандларини «Ашурали», «Ашурбек», «Ашургул», «Ашурахон», «Ашурмат», «Муҳаррам», «Муҳаррамбек», «Муҳаррамхон» каби исмлар билан номлаб келган. Сабаби – бу ойда инсоният тарихидаги кўп пайғамбарларнинг ҳаётларида оламшумул воқеалар содир бўлган.

 

Ғафлатда қолманг! Жамоат намозининг 6 фазилати

Жамоат намози – савоби улуғ ибодат. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жамоат намози ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Олий диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлари белгиланди

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

 

Жойлардаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

Бугун, 25 август куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров билан биргаликда Нуробод тумани “Жом ота” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда мазкур масжиднинг ташқи томонларида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ургут туманида “Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний маърифат, ахлоқ-одоб, ўзбекона анъаналарни аҳоли орасида тарғиб қилиш мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Туман ҳокимлигида ўтган тадбирда маҳалла маслаҳатчилари, имом хатиблар, отинойилар  ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

 

Дилларга ҳушнудлик улашилди!!!

Бугун 25 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан  Жомбой тумани “Каттақишлоқ” маҳалласи “Узуновул” массивида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда кам таъминланган 10 нафар оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи, кам таминланган 15 та оилага янги уй калитлари топширилди. Хатна тўйлари нишонланаётган ёшларнинг ҳар бирига велосипед топширилди.

 

ҚУРЪОН МУХЛИСЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ

Мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг тажвид дарсларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.

 

Ашуро қандай кун ва ўша куни нима қилиш керак?

Бугун, 20 август ҳижрий 1442 йил Муҳаррам ойининг биринчи куни. Ушбу ойнинг Ашуро куни, яъни 10-куни (30 август) кўплаб муҳим воқеа ва ҳодисалар содир бўлган. Бу ҳақда тарих китобларида батафсил маълумот берилган. Шу ўринда уларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:

 

Муносабат: ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта пайғамбарлик даъвоси юзасидан

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўзини Малабек ўғли Жамоллидин, деб таништирган шахснинг “Аллоҳнинг вакили қилиб юборилгани, ҳамма учун ягона дин “Имон йўли дастури” динини тарғиб қилиш, бунга 35 йил тайёргарлик кўргани, муайян ибодатлар дастури борлигини” алжираб чиққан видеоси тарқалди.

 

Хушхабар: халқимизга яна бир янги масжид муборак бўлсин!

Шу йил 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси “Варроқ Термизий” масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, бу ҳақдаги гувоҳномани масжид ходимларига топширди. Ушбу масжид вилоятдаги Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган. Унинг номи буюк аждодимиз Варроқ Термизий ҳазратлари номига қўйилди.

 

Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Тадбирни очар экан, давлатимиз раҳбари пандемияни жиловлаш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик байрамини бундай шароитда нишонлаш юзасидан кўрсатмалар берди. 

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг