Ўн бир асрга тенг зиёратгоҳ янгиланмоқда, ундаги масжид эса 7000 намозхонни ўз бағрига сиғдиради
Самарқанд шаҳридаги кўплаб муқаддас қадамжолар орасида “Хўжа Абду Дарун” мажмуаси алоҳида ўрин тутади. Таҳминан VIII– IX асрларда яшаб ўтган, мутасаввуф олим, адолатли қози, диний ва дунёвий илмлар эгаси бўлган Хўжа Абду Дарун ҳазратларининг ҳоки пойлари ётган ушбу даргоҳ XII асрдан бери сақланиб келади.
ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ, СОВҒА ЭГАСИНИ КУТМОҚДА!
Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институти устози Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланди.
Юксак қалб соҳиби эди
Ўлим ҳақ, аммо, ёнингизда кўп йиллар давомида бирга хизмат қилиб, умргузаронлик қилиб юрган инсон оламдан ўтса , жуда аччиқ ва қайғули бўлар экан. Элимиз, юртимиз забардаст ва фидоий бир фарзандидан айрилди. Узоқ йиллар эл-юрт хизматида бўлган, ўзининг илмий салоҳияти билан барчаларимизга зиё таратиб, диний соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган муҳтарам домламиз Хайрулло ҳожи Турматовни бешафқат ўлим орамиздан олиб кетди.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо, фидоий инсон Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Қадимдан халқимиз илмни ва унинг соҳибини қадрлаб келган. Илм аҳлини эъзозлаган. Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаётини, тарихини ўқиган ҳар-бир киши яхши биладики, Соҳибқирон бобомиз ўз замонасидаги аҳли илмларни, уламо ва диндорларни қаттиқ ҳурмат қилган. Уларга алоҳида лутф кўрсатиб, хизматларини муносиб тақдирлаган. Амир Темур бобомизнинг шавкати, ғалабаларининг бир сабаби ҳам айнан, дин уламоларининг дуолари баракотидан десак муболаға бўлмас.
ИНТИҚИБ КУТИЛГАН ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ
Мўмин-мусулмонлар истаклари асосида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг шогирди, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом инcтитутининг катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури янги шакл ва инновацион усуллар ёрдамида тақдим этилмоқда.
«Қонунчиликда ибодат либоси бўйича қоида бекор қилинмоқда». Адлия вазири ўринбосари янги қонун лойиҳаси ҳақида
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси вакилига таяниб, Kun.uz мухбири хабар берди.
Халит ЭРЕН: Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ташаббусларини Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ва халқаро майдонда тўла қўллаб-қувватлаймиз
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида барча соҳаларда юксалишлар кўзга ташланмоқда. Илм-фан, таълимни қўллаб-қувватлаш, диний соҳадаги ўзгаришлар хорижий экспертларнинг эътирофига сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Лангар ота масжиди ҳақида эшитганмисиз?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Қашқадарё вилоятида тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, қадамжолар талайгина.
ДИҚҚАТ: Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби
?Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.
Арзонфуруш мақола билан омманинг эътиборини жалб қилишдан кимга нима наф?..
Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади. Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат!
Оиланинг муқаддас эканлиги шу даргоҳда инсон насл-насабини давомчилари дунёга келишидир. Оила сўзи “Аёл” сўзидан иштиқоқ қилинган бўлиб, оила деганда аёл тушунилади. Демак, аёл муқаддас ҳисобланар экан.
Имом ноиб “Имом Бухорий ҳаёти” китобини таржима қилди
Юртимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби жаҳонга донғи кетган буюк алломалар етишиб чиққан. Ушбу китобда улуғ муҳаддис Имом Бухорий ҳақида сўз боради.
Мир Араб олий мадрасасида имтиҳонлар бошланди
Бугун, 10 сентябрь куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлмоқда. Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган. Бу эса, карантин талабларига амал қилиш баробарида имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлашга хизмат қилади.




















