Хабарлар

Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний маърифат, ахлоқ-одоб, ўзбекона анъаналарни аҳоли орасида тарғиб қилиш мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний маърифат, ахлоқ-одоб, ўзбекона анъаналарни аҳоли орасида тарғиб қилиш мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Туман ҳокимлигида ўтган тадбирда маҳалла маслаҳатчилари, имом хатиблар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

 

Жума – гуноҳларга мағфират

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

 

Янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасига муносабат

Ўзбекистон Республикаси дунёвий демократик давлат ҳисобланади. Республикамизда дин ва давлат муносабати виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асос яратилган. Ҳар қандай қонун вақт ўтиши, ҳолатлар ва муҳитлар ўзгариши билан мукаммалштирилиб борилаверади. Мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган барча соҳалар каби диний йўналишда ҳам ислоҳотларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлган эди. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани ҳам мамлакатда диний муносабатга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.

 

#ЯНГИЛИК: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Муҳаррам ойи ва Ашуро кунининг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаррам ойи рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар.

 

ХУШХАБАР: Муфтий ҳазратлари Олий маъҳаддаги янги қурилиш ишига оқ фотиҳа бердилар

Бугун, 19 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент ислом институтида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

 

20 АВГУСТ – ҲИЖРИЙ 1442 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

Жорий йиилнинг 20 август кунидан ҳижрий-қамарий 1442 йил бошланади. Унинг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар.

 

Муҳаррам ойи фазилатлари

Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир. Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган.

 

Булунғур туман ҳокимлигида ижтимоий масалалар тўғрисида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 19-август куни Булунғур туман ҳокимлигида, тумандаги барча имом-хатиблари ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни  вилоят ҳокими ўринбосари Д. Мамадқулов, вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ҳ. Саттаров олиб борди. Кун тартибидаги маслалардан биринчи ҳудудда диний, вазиятни соғломлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, чегарада жойлашган маҳалла аҳолиси билан доимий ишлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини амалга ошириш тўғрисида топшириқлар берилди.

 

Карантин қоидаларига амал қилиш орқали масжидлар шаънини сақлайлик!

ذَٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир. (Ҳаж сураси, 32-оят).

 

КАРАНТИН ПАЙТИДА САФДАГИ ОРАЛИҚ МАСОФАНИ САҚЛАШ НАМОЗНИ НУҚСОНЛИ ҚИЛАДИМИ?

483-CАВОЛ: Масжидлар очилиб яна жамоат намозлари ўқила бошланди. Лекин сафлар орасини очиб, намозхонлар бир-биридан узоқлашиб намоз ўқияпмиз. Бу намозимизга нуқсон етказмайдими?

 

Масжидларда жамоат шукуҳи

Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун иймон ва ихлос билан,  орзиқиб кутган кунларимизга эришдик. Биз бу дақиқаларни интиқлик билан кутдик. Масжидларни очилиши мусулмонларга қувонч бағишламоқда.  Шунча вақтдан бери энди масжид остонасидан қадам босиб кириш инсонни қалбини йиғлатади, қадрига етишга,  Аллоҳнинг байтини асраб авайлашга ундайди.   Жамоатда Аллоҳнинг байтида кўзлар бир бирини кўрганда, қўллар дуоларга очилганда, қалблар роббига боғланганда, сўрайликки, бу кунлар бардавом бўлсин,  Аллоҳ беморларга шифо берсин, барча юртдошларимиз сиҳат-саломат бўлсинлар.

 

Юртимиз бўйлаб карантиндан кейинги илк жамоат намози юқори кайфиятда адо этилди (ФОТОЛАВҲА)

Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб мўмин-мусулмонлар карантиндан кейинги илк жамоат намозини ўқиш учун иймон ва ихлос билан, катта энтикиш ва чексиз хурсандчилик туйғуси билан жоме масжидларга ошиқди.

 

ОНЛАЙН: Субҳидамда Қуръон ва дуога марҳабо!

Шу йил 17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ITV  ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

 

Масжидлар очилиши шукронаси, касалликлар даф бўлиши учун Қуръон хатм қилайлик!

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2071 та жоме масжид ўз эшикларини яна очмоқда. Ҳақиқатан, барчамиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғиндик. Зеро, жамоат бўлиб ўқиладиган намоз ва қилинажак дуоларда кўп хайр бор, балоларнинг даф бўлишига умид бор.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг