Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди

 
 

Куни кеча, 7 сентябръ куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов фахрий имомларимиз Маҳмуджон домла Ибодуллаев ҳамда Ҳабибуллоҳ домла Бойқобиловлар билан биргаликда Тайлоқ туманида жойлашган “Маданият” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Жорий йил бошида мазкур масжиднинг янги биноси миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда қайта қурилиб намозхонларга топширилди. Ҳозирда ушбу масжид таҳоратхонасининг қайта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ташриф давомида раҳбарлар қуйида амалга оширилган ва оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Масжиднинг гўзал наққошлик санъати билан безатилганлиги ҳамда намозхонлар учун яратилган барча шарт-шароитлар одамнинг кўнглига хушўнудлик олиб келади. Масжид таҳоратхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш жараёнида вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов намозхонлар учун янада қулайликлар яратиш ҳамда бугунги пандемия даврида талаб қилинаётган барча қонун-қоидаларга тўлиқ риоя этиш юзасидан ўзининг керакли тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Шундан сўнг ушбу масжидда жамоат билан Пешин намози адо этилди ҳамда ташриф сўнгида фахрий имом Маҳмуджон домла Ибодуллаев ушбу масжиднинг қурилишида жонбозлик кўсатаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига ҳамда бу даргоҳ қиёматга қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини сўраб хайрли дуолар қилди.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 08/09/2020 10:35;   Кўрилганлиги: 1372
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bunyodkorlik-ishlari-kozdan-kechirildi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 14:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг