Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва Пастдарғом туманидаги мавжуд 24 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туман “Ислом нури” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пастдарғом туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди ва дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Шу билан бир қаторда яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида қатнашчиларга байрам дастурхони ёзилди ва устоз Мустофоқул домла томонидан дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/08/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 991
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/navbatdagi-sayyor-yigilish-pastdargom-tumanida-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 30/09/2020 20:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг