Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МУРУВВАТ УЙИДА БАЙРАМ (АНАНА ДАВОМ ЭТАДИ)

 
 

Халқимиз суйиб нишонлайдиган ҳар бир байрам борки, ушбу байрамлар Ургут туманидаги “Мурувват уйи”да алоҳида хурсандчилик билан кутиб олинади. Сабаби, Ургут туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев байрамлар арафасида тумандаги саховатпешаларни жалб қилган ҳолда мурувват уйида истиқомат қилаётганларга байрам зиёфати ташкил этишни ананага айлантирган.

16 август куни муборак Қурбон ҳайити ҳамда Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан ҳомийлар кўмагида “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида яшаб, даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига байрам зиёфати ташкил этилди.

Тўкин дастурхон атрофида йиғилган кўмакка муҳтожларнинг хурсандчилик ила боққан нигоҳларидан уларнинг қанчалик мамнунлигини билиш мумкин эди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/08/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 948
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muruvvat-uyida-bayram-anana-davom-etadi
Чоп этилган вақт: 27/09/2020 21:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг