Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

 
 

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 17 сентябр кунидан бошлаб ўтаётган “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ” кўрик танлови 20 сентябр куни охирги Ургут, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳри босқичи ниҳоясига етди. Совринли ўринларни (1-2-3 ўрин) қўлга киритганлар рўйхати билан танишинг:

Ургут туманидан биринчи ўринни “Аҳмад Яссавий 2” жоме масжиди имом ноиби Қораев Аминжон, иккинчи ўринни “Ғовсул Аъзам” жоме масжиди имом хатиби Исаев Тўлқин, учинчи ўринни “Сой Ғўс” жоме масжиди имом хатиби Ормонов Худойдод.

Каттақўрғон туманидан биринчи ўринни “Янги Равот” жоме масжиди имом хатиби Боҳодиров Фахриддин, иккинчи ўринни “Хўжа Жарроҳ” жоме масжиди имом хатиби Шамсиддинов Сирожиддин, учинчи ўринни «Валижон» жоме масжиди имом хатиби Кадиров Усмон.

Каттақўрғон шаҳридан биринчи ўринни “Тегирмонбоши” жоме масжиди имом хатиби Мамасолиев Нурбек, иккинчи ўринни “Қориравот” жоме масжиди имом хатиби Рўзиев Сайдулло, учинчи ўринни “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжиди имом хатиби Назаров Анварлар қўлга киритдилар.

Шу билан “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ” кўрик танловининг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Мазкур кўрик танловнинг иккинчи босқичи 2018 йил октябр ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 879
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/eng-marifatli-imom-korik-tanlovining-birinchi-bosqichi-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 22:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг