Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини сақлашга барчамиз масъул
Жорий йилнинг 7 сентябр куни “Жойларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда “Ҳаж” зиёратига бориб келган фуқаролар ҳамда бошқа мутасаддиларнинг фаоллигини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказиш” бошланди.
Дастлабки учрашув Жомбой ва Булунғур туманларидаги масжид имом хатиблари, МФЙ раислари ва Ҳаж зиёратига бориб келган фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар бўйича ўринбосари Ш.Қулматов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқуловлар қатнашиб имом хатиблар, МФЙ раислари ва ҳожиларнинг олдидаги вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу учрашувлар 19 сетябрга қадар барча шаҳар ва туманларда жадвал асосида ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 07/09/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1731
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 06:22