Ночор оилага имом хатиб кўмаги билан уй қурилмоқда
Дили ўксик фақир камбағалларга, ночору ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, улар билан бирга ўтириш ва дўстона муносабат ўрнатиш, керак бўлганда уларга суянчиқ бўлиш, булар—ислом ва мусулмончиликнинг руҳияти, мағзидир.
Муфтий ҳазратлари меҳнат мигрантлари билан учрашди
24 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерацияси сафарлари давомида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиб, самимий суҳбат қурдилар.
Сахийлик энг яхши фазилат
“Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филилали ўз тасарруфидаги зиёратгоҳлар билан ҳамкорликда жойларда муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг қалбига хурсандчилик олиб кириш мақсадида бир қанча тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Имомнинг далолати билан фуқаролар муаммоси ҳал бўлди
Сайдулло домла Рўзиев 16 йилдан бери Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги “Қориравот” жоме масжидида хизмат қилиб келади. Маҳалла аҳлини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришда, ислом маърифатини етказишда холис меҳнат қилади.
БМТ махсус маърузачиси Имом Бухорий мажмуаси ва Имом Бухорий илмий тадқиқот марказида бўлди
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация 23 сентябрь куни Самарқандга келди.
Мактаб ўқувчиларига “Саҳиҳул Бухорий” китоби ҳадя қилинди
Каттақўрғон туманидаги “Мерган ота” жоме масжиди имом хатиби Увайтов Ортиқ масжид ходимлари билан тумандаги 40-ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Имом хатиб ўқувчи ёшлар билан устознинг мартабаси ҳақида суҳбатлашди.
Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди
Бугун Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг касбий маҳоратини янада ошириш мақсадида малака ошириш ўқувларининг 1-гуруҳи машғулотлари бошланди. Машғулотлар Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида иккита ҳудудий гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилади. 2-гуруҳнинг ўқув машғулотлари 2020 йил январ ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Саҳиҳул Бухорий”нинг дарси бошланди
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг 3 ва 4-босқич талабалари бу йилги ўқув режага биноан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадислар тўпламини тўлиқ ўқиб чиқиши режалаштирилган.
Тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича қатъий қарор қабул қилинди
Тўйлар ва бошқа маросимларда меъёридан ортиқ дабдаба, исрофгарчиликка йўл қўйиш каби ҳолатлар давом этаётгани оғриқли муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга эҳтиёж туғилди.
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида ташкил этилиб, унда айнан шу масала муҳокама марказида бўлди.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, ўрганишлар таҳлили, шунингдек аҳоли билан бевосита ўтказилган мулоқотлар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу соҳада бир қатор жиддий муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатди. Хусусан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.
Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тошкент халқаро аэропортида яна битта намозхона ташкил қилинди
Яқинда ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг қўниш залида ибодат қилиш учун шароит йўқлигига доир маълумотлар тарқалган эди.
Президент қарори: Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: Диний таълим соҳасида тарихий янгилик
5 сентябрь куни Тошкент ислом институтида модуль таълим тизимида янги 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан янги ўқув шаклини муваффақиятли ўтишини сўраб дуолар қилинди.
ЯНА БИР ЗИЁ МАСКАНИ НУР СОЧА БОШЛАДИ
Қадимдан Самарқанд илм-фан, маданият ва маърифат бешиги сифатида жаҳон илм-фани тараққиётига кўплаб мутафаккирларини етиштириб беришда муносиб ўрин тутган. Аста секин бу табаррук маскан яна ўз мавқеини тиклаш сари илдамлаб бормоқда.
Муфтий ҳазратлари Имом Бухорий ҳадис мактабида бўлди
Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва




















